Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

2021 йил 30 ноябрь куни “9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш” кунига бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар режасига асосан Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди ва Избоскан туманлараро иқтисодий суди ҳамкорлигида суд биносида “Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини амалга оширувчи давлат органларида очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Ушбу тадбирда Избоскан туманидаги Избоскан туман 1-сон касб-ҳунар мактаби ва АДУ ҳузуридаги Избоскан агросаноат техникуми ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Ўтказилган тадбир давомида ёшларга суд раислари ва судьялар томонидан коррупциянинг жамият ҳаётига салбий таъсирлари ҳақида суҳбат ўтказилди.

Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга судлар раисларининг эсдалик совғалари топширилди.

Улашинг: