Ёшларни юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, уларни оммавий маданиятнинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишда Избоскан тумани ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги барча мактаблар, мактабгача таълим муассасалаир, жамоат жойларида олиб борилаётган давра суҳбатлари, тарғибот ва ташвиқот ишлари муҳим омил бўлмоқда.
Куни кеча тумандаги 12-умумтаълим мактабида Избоскан туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори катта лейтенант М. Қурбонова, ТИИБ ҲПБ ПИ капитан Н. Асқаров, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Д. Ахмедовалар мактаб педагогик жамаоаси билан ҳамкорликда ўқувчиларни юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, уларни оммавий маданиятнинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўз олган ички ишлар бўлими ходимлари ва жамоатчилик вакиллари бу борада мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчилар ота-оналари ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликни янада кучайтириш тўғрисида фикр алмашдилар, олдинда турган вазифаларни келишиб олдилар.
Йиғилиш иштирокчилари ана шундай тадбирлар тез-тез ўтказилиши келажагимиз ворислари тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиши, комил инсон бўлиб етишишларида муҳим роль ўйнашини таъкидладилар.
Мақола Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “ОАВлари билан ҳамкорликда ёшларни юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, уларни оммавий маданиятнинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш” давлат грантини асосида тайёрланди.