Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди.
ВазирларМаҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сонқарорибилан “ДавлатолийтаълиммуассасаларинингижараҳуқуқиасосидаяшаётганталабаларигаойликижаратўловинингбирқисминиЎзбекистонРеспубликасиДавлатбюджетиҳисобиданқоплаббериштартибитўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Ушбу Низом ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди. Ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилади. Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
Бунда:
турар жой ижараси учун тўлов суммаси ижара шартномасида қайд этилган талабалар ўртасида тенг бўлинган тарзда ҳисобланади;
ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ҳар бир талабага тўғри келадиган ижара суммасидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида унинг ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш комиссия томонидан амалга оширилади.
Давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган барча талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисми белгиланган мезонлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Ариза берувчи мустақил равишда қуйидаги ҳолатлардан камида бирини тасдиқловчи маълумот ёки ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги анкета-аризани икки нусхада тўлдириб, ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки олий таълим муассасасининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига (кейинги ўринларда — масъуллар) топширади:
кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бўлганлиги (кам таъминланган оила деб топиш туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» автоматлаштирилган тизими томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади);
боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар (ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн олти ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар) фарзандлари бўлганлар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлар;
васийлик ёки ҳомийлик белгиланган ва оилага тарбияга (патронат) олинган болалар;
«Темир дафтар»га киритилган оила фарзанди бўлганлар;
онаси «Аёллар дафтари»га киритилган оила фарзанди бўлганлар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг фарзанди бўлганлар;
оила аъзолари «Меҳнат-миграция» дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги;
ота-онаси ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлиги (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган, шу жумладан, меҳнат қилиш қобилиятини қисман йўқотган);
олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзанди бўлганлар;
давлат олий таълим муассасасида ўрнак кўрсатганлиги ва фаол бўлганлиги (халқаро, республика, ҳудуд ва таълим муассасаси миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари, кўрик танловлар ғолиблари, фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган, маънавий-маърифий ва спорт тадбирларида фаол қатнашганлиги, жамоатчилик асосида тарғибот гуруҳларидаги волонтёрлик фаолияти).Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш:
ўқув йили давомида, яъни ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача этиб ёки ўқитиш дастури бўйича ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади;
ариза берувчи томонидан ҳар ойнинг 7-санасига қадар аризалар масъулларга тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.
Ушбу муддатлар тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.
Мазкур низомга асосан, аризаси ижобий ҳал этилган талабалар учун ижара тўловининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан улар ариза берган санадан бошлаб қоплаб берилади.Давлат олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) нинг тегишли буйруғига мувофиқ муассаса бухгалтерияси томонидан ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш учун бериладиган маблағлар талабгорнинг пластик картасига пул ўтказиш йўли билан ҳар ойнинг 15 санасига қадар тўлаб берилади.
Агар талаба ўқув йили давомида академик таътилга чиққан, курсда қолдирилган ёки талабалар сафидан четлаштирилган ҳолларда, унга ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш учун бериладиган маблағларни тўлаш тўхтатилади.
С.ХАСАНОВ,
Андижон вилоят адлия бошқармаси
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими
етакчи маслаҳатчиси