Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатиладиган идоралар сони кенгайтирилади.
Жорий йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-173-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 августдан бошлаб юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизмат билан таъминланмаган туман (шаҳар) даражасидаги қуйидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмаларига юридик хизмат кўрсатилади:
маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими;
қишлоқ хўжалиги бўлими;
туризм ва маданий мерос бўлими;
спортни ривожлантириш бўлими;
оила ва хотин-қизлар бўлими;
давлат солиқ инспекцияси;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
давлат умумий ўрта таълим мактаблари;
давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.
Қарор билан юридик хизмат кўрсатиш марказлари республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат билан таъминланмаган давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) бўлинмалари, давлат умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалари қамраб олининиши режа-графиги тасдиқланди.
Мазкур режа-графикка асосан юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва маданий мерос, спортни ривожлантириш ҳамда оила ва
хотин-қизлар бўлимларига, давлат солиқ инспекциялари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 2022-йилда, давлат умумий ўрта таълим мактаблари босқичма-босқич 2022 – 2023-йилларда, мактабгача таълим ташкилотлари, кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар
2023-йилда юридик хизмат кўрсатилиши белгилаб қўйилди.
И.Умаров,
Андижон вилоят адлия бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини
назорат қилиш бўлими бош маслаҳатчиси