Андижон туман адлия бўлими томонидан тумандаги умумий ўрта мактабларнинг спорт тарғибортчилари вазифаси юкланган ўқитувчиларининг уларга тўланиши керак бўлган устамалар тўланмасдан келаётганлиги ҳақидаги мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Ҳақиқатдан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6099-сон Фармонининг 13-банди, 1-қисмига асосан, соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифасини юклаш ва унинг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама белгилаш йўлга қўйилишлиги белгиланган.
Амалда эса туманнинг хар бир умумтаълим мактабида бир нафардан ўқитувчисига «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифаси юклатилган бўлсада, ушбу қўшимча вазифа учун белгиланган устамалар тўланмасдан келинганлиги аниқланди.
Андижон туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг мурожжатларини ҳал қилиш мобайнида Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даъво ариза киритилиб, бўлимга мурожаат қилган спорт тарғиботчиларининг жами 167.264.000 сўм тўланмаган устамалари ундириб берилди.
И.Р.Хусанбоев,
Андижон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси