Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗЛАРИ умумтаълим МАКТАБи, мактабгача таълим ташкилотлари ВА ПОЛИКЛИНИКАЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ БОШЛАЙДИ

Президентнинг 18.03.2022 йилдаги “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 173-сон қарори қабул қилинди.

2022 йил 1 августдан бошлаб босқичма-босқич юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат билан таъминланмаган давлат органлари ва ташкилотларининг қуйидаги туман (шаҳар) бўлинмаларига юридик хизмат кўрсатилади:

  • бўлимлар
    • маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими;
    • қишлоқ хўжалиги бўлими;
    • туризм ва маданий мерос бўлими;
    • спортни ривожлантириш бўлими;
    • оила ва хотин-қизлар бўлими;
  • давлат солиқ инспекцияси;
  • аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
  • умумий ўрта таълим мактаблари;
  • мактабгача таълим ташкилотлари;
  • кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат билан таъминланмаган давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) бўлинмалари қамраб олиниши режа-графиги;
  • Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг қамровини ошириш бўйича «йўл харитаси».

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Адлия вазирлиги билан биргаликда:

  • 2022 йил 1 майга қадар “E-huquqshunos” электрон тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида Сall-марказ фаолиятини йўлга қўйиш;
  • 2022 йил 1 августга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларини “E-huquqshunos” электрон тизимига шартнома асосида улаш;
  • босқичма-босқич давлат умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларни ушбу тизимга бепул асосда улаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

А.Зухридинов
Избоскан туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти

Улашинг: