Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

“Инсон ҳуқуқлари уйи” ташкил этилди

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–180-сон, 25.03.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона
маркази – “Инсон ҳуқуқлари уйи” ташкил этилди.

Шунингдек, Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

➖ инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базани тизимлаштириш, ўқув, илмий-услубий ва оммабоп нашрлар ҳамда халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари доимий чоп этилишини таъминлаш;

➖ инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш.

Шунингдек, юқори касб махоратига эга бўлган, ҳамда марказ фаолияти самарадорлигини оширишга катта хисса қўшаётган ходимларни янада рағбатлантириш мақсадида Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди ташкил этилди.

А.Қосимов,

Избоскан тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази

Бош юристконсульти

 

Улашинг: