Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ердан ноқонуний фойдаланишга йўл қўйилмайди

Ер умуммиллий бойлик ҳисобланиб, давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ундан фақатгина оқилона фойдаланиш зарур.

Президентимизнинг 2021 йилнинг 8 июнь куни “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳужжат ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Фармоннинг 10-бандида ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер участкалари, бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Кадастр агентлигига юклатилган.

Жорий йилнинг 3 ой мобайнида 24 нафар жисмоний шахсга нисбатан ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказмаганлиги учун қарийб 65 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилган.

Ходимларимиз томонидан ер майдонларидан фойдаланиш юзасидан доимий мониторинг ва назорат ишлари олиб борилиб, аниқланган қонунбузилишларнинг олдини олиш ва чора кўриш учун ҳудудий ҳокимликка, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот ва тақдимномалар киритиб борилмоқда.

Кейинги вақтларда ер участкаларини ноқонуний ажратиб бериш, ер эгаларининг ҳуқуқларини қўпол равишда бузиш ва ер ажратишда коррупциявий ҳолатларга йўл қўйиш каби салбий ҳолатлар қайд этилмокда.

Бундан ташкари Мамлакатимиз қонунчилигига кўра кўчмас мулкларга бўлган мулкий муносабатлар давлат рўйҳатидан ўтказилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилган бўлсада, аксарият ҳолларда, айрим юртдошларимиз бу тартибга бепарволик билан ёндашаётганлиги маълум бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 68 прим-1 –моддасида “Ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик”-фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса – ўн беш баравари жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилганлигини эслатиб ўтаман. Шунинг учун жисмоний ва юридик шахслар ўз эгалигингиздаги хар кандай ер участкаларини, шунингдек бино-иншоатларингизни ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиб олишингизни сўраб қоламиз. Акс холда Сизга нисбатан юкоридаги талаб бўйича маьмурий жарима қўлланиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ғ.Абдуразақов,

кадастр агентлиги Избоскан тумани бўлими бошлиғи.

Улашинг: