Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ХАЛҚ МУЛКИ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси  Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси Избоскан туман Қўриқлаш бўлими ходимлари туман ҳудудидаги  бўлим томонидан қўриқланаётган объектлар хавфсизлигини ишончли қўриқламоқдалар.

Избоскан тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари ва тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари зиммаларига юклатилган масъулиятни тўла ҳис этганлари ҳолда хизмат бурчини бажармоқдалар.

Айниқса бу ўринда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларининг хизматларини алоҳида таъкидлаш даркор. Улур туну кун  савдо дўконлари, халқ хўжалик объектлари, банк муассасалари, аҳоли яшаш уйларидан тушаётган «Ташвиш»  хабарларини қабул қилиб олиб, ўз вақтида хабар берилган манзилга етиб боришиб,  ҳар хил кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга муваффақ бўлмоқдалар.

Шу билан биргаликда қўриқланувчи объектларга замонавий техника аппаратлари қўйилиб, ишончли қўриқланиш амалга оширилмоқда. Жумладан 2022 йилнинг шу кунигача 180 та халқ хўжалик объектлари ҳамда 37 та фуқаро хонадонлари ишончли қўриқланиб келинмоқда.

Биз, туманимиздаги бизнинг қўриқлаш бўлими томонидан қўриққа олинмаган халқ хўжалиги объектлари ва аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда савдо муассасаларини ҳамкорликка таклиф этамиз. Бизнинг хизматимиздан фойдаланиш Сизларнинг хотиржамлигингизни таъминлайди.

А.А. Хамрабаев,

Избоскан тумани Қўриқлаш бўлими  ТҚМ бошлиғи. Катта лейтенант.

 

Улашинг: