Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«Mobile ID» тизимидан рўйхатдан ўтмагансиз, нима қиласиз?

“Mobile ID” тизимидан рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз нима қилиш керак?

«Электрон ҳукумат» тизимларига киришда шахсни идентификациялаш ва тасдиқлашнинг янги модули – Mobile ID мобил телефон орқали синов тартибида ишга тушган эди.

Мазкур тизимдан рўйхатдан ўтдингизми? Ўтмаган бўлсангиз бунинг йўли жуда осон.

Бунинг учун сиз бир маротаба шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси) билан республикада мавжуд давлат хизматлари марказлари ёки нотариусларга ташриф буюришингиз кифоя.

Давлат хизматлари маркази оператори ёки нотариусга шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этасиз ва мобил рақамингизни маълум қиласиз.

Оператор ёки нотариус тизим орқали сизни «one.id» тизими орқали рўйхатдан ўтганлигингизни текширади ва рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз ўтказади.

Тизим орқали биометрик маълумотларингиз тасдиқланади. Телефон рақамингизга тасдиқловчи код юборилади ва код тизимга киритилади.

Энди сиз мобил рақамингиз орқали “my.gov.uz” портали ва бошқа кўпгина молиявий хизматларга телефонингиз орқали буюртма беришингиз ва тасдиқлашингиз мумкин.

Алижонов Сардорбек Шавкатжон ўғли,                       Олтинкўл тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

Улашинг: