Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

“Зўравонликка қарши 16 кун”

“Зўравонликка қарши 16 кун”

Избоскан тумани 1-сонли касб-ҳунар мактабида  шу йилнинг 2 декабрида Избоскан туманлараро иқтисодий суди судья Х.Абдураимов, судья ёрдамчиси Ф.Умаровлар иштирокида мактаб жамоаси,  ўқувчи ва талаба ёшлар иштирокида“Зўравонликка қарши 16 кун”,   “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимиз тарақиётининг ҳуқуқий асоси” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Конститутициясининг 31 йиллигига бағишланган Конституциямизнинг мазмун моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

 

Тадбирда Избоскан туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Абдураимов БМТ Бош ассамблеяси томонидан 25-ноябрь аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш ҳалқаро куни” муносабати билан республикамизда “Зўравонликка қарши 16 кун” кампанияси ўтказилаётгани ҳақида сўзлар экан 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган  “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнига қаратилган ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий кафолат сифатида маъқулланганини таъкидлаб ўтди. Қувонарли томони шундаки, минг йиллардан буён жамиятда аёл ва эркак ўртасидаги тенгсизлик  ва уни ҳал этиш масаласи ҳамиша долзарб бўлиб келган ҳуқуқий муносабатларнинг нечоғлик долзарблигига қаратилган қонундир. Жумладан, қонуннинг 1-моддасида қайд этилганидек, қонуннинг мақсади хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни ҳамда ҳотин қизларни ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Тўғри, ҳозир биз яшаётган давр янгиланаётган Ўзбекистоннинг ислоҳотларида инсон манфаатларининг устунлигига қаратилган бир пайтда, ҳали ҳам оилавий низоларнинг жуда катта қисми эркаклар томонидан аёл ҳуқуқларининг тан олинмаслик ҳолатлари шунингдек, айрим ҳолатларда жамиятда ҳам хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларига етарлича аҳамият берилмаётгани ҳақиқатдир. Изчиллик билан амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида жамиятимизда тинчлик  ва иқтисодий барқарорлик таъминланмоқда деб қатнашчиларга тушунча берди.

Кундалик ҳаётий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, халқ Баркамол авлодлигида, жамият тинчлигида ҳамда  иқтисодий барқарорликда  эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилиги муҳим ўрин тутади. Гендер тенглигини таъминлаш бўйича давлат миқёсида ишлаб чиқилган қонунлар ва дастурлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳатто Жаҳон Иқтисодий форуми (The Global Gender Gap) ўтказган тадқиқот натижаларига қараганда, хотин-қизлар эркакларга нисбатан бир йилда қарийиб 35 кундан кўпроқ ишлар экан. БМТ Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) тадқиқотларига қараганда эса, қизлар ўғил болаларга нисбатан бирор ишни бажаришда 35-36 фоиз кўп вақт сарфлар экан. Бу ҳали ҳам дунёда гендер тенглигига эриша олинмаётганлигини кўрсатади. Шу боис ҳам, 2019 йилнинг 2 сентябрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонуни мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган яхлит ва асосий қонун ҳужжати ҳисобланади. Ушбу қонун билан илк бор миллий қонунчилигимизда “гендер” тушунчасига таъриф берилган. Унга кўра, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ушбу соҳада давлат бошқаруви механизмлари белгиланди. Ҳаёт шиддат билан ўзгараётган даврда жамият ҳам тараққий этар экан, инсонлар ҳам замон билан ҳамнафас бўлишга ҳаракат қилашади. Бу аёлларга ҳам тегишлидир.   Эндиликда аёллар фақат уй-ишлари, бола тарбияси билан шуғулланиб, “ ё оила, ё иш” ,-  деган фикрлар гендер тенглигига тўсқинлик қилади. Кўриб турибмизки, ривожланишнинг энг ўткир муаммоларидан бири тенгликка эришиш, айниқса, жамиятда ҳам, оилада ҳам эркак ва аёлнинг гендер тенгилигига эришиш энг оғир масалалардан биридир. Минг афсуски,  хотин-қизлар кўпинча ривожланиш жараёнидан четда қолади ва ҳатто унда иштирок этган тақдирда ҳам жуда катта  қийинчиликлар ва ҳатто йўқотишлар (Бунда кўпгина ҳолларда оилавий низолар, ажримлар) эвазига эришади. Мазкур ҳолатни олдини олишда қонуннинг 25-моддасида Уй меҳнати жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас, у аёллар ва эркаклар томонидан тенг даражада амалга оширилади”-деб белгиланган.    Айнан 21-модда эса, меҳнат муносабатларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини белгилаган.

Избоскан туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси Ф.Умаров ўз сўзида  Конституция — моддий маънода аввало инсон ва фуқаро ҳуқуқлари, эркинликларини мустаҳкамловчи ва кафолотловчи, шунингдек, ижтимоий тузум асосларини, бошқарув шакли ва давлат тузилиш асосларини, хокимият марказий ва маҳаллий органларини ташкил этиш асосларини, уларнинг ваколатлари ва ўзаро муносабатларини белгилайдиган қонун ҳужжати, ҳужжатлар ёки конституциявий одатлар мажмуи ҳисобланишига тўхталди.

Шунингдек, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қиммати энг олий қадрият бўлиб ҳисобланган кўп миллатли халқнинг иродасини ўзида акс этган Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинганини айтиб ўтди.

Мазкур Конституция мамлакатимизнинг асосий қонуни бўлиб, у давлат тузулишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантириш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиеёв томонидан Конституциямиз тўғрисида шундай фикр билдирилган. “Тўла ишонч билан айтишим мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.”

Ҳақиқатан ҳам, асосий қомусимиз-Конституциямиз мамлакатимизнинг ҳозирги кунгача босиб ўтган тарихий йўлида катта аҳамият касб этади. Буни қуйидаги йўналишларда кўришимиз мумкин.

-қомусимиз ҳокимиятнинг ягона манбаи халқ эканлигини, хар бир фуқаро мамлакат ҳаётига доир энг муҳим масалалар борасида қарор қабул қилиш жараёнида референдумлар орқали иштирок этиши ва ўз фуқаролик позициясини билдириши мумкин эканлигини кафолатларини яратди.

-барча фуқароларнинг миллати, ирқи, жинси, дини, тили, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар қонун олдида тенглиги кафолатланди.

-Конституцияда ривожланган фуқаролик жамиятини барпо этиш учун энг муҳим жиҳатлардан бири бўлган хар бир инсоннинг яшаш, эркинлик, шахсий дахлсизлик, фикрлаш, сўз, эътиқод ва виждон эркинлиги каби ҳуқуқлари олий қадрият даражасига кўтарилди.

-давлатимиз ҳуқуқий тизимида ҳеч бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг алоҳида нормаси Коснтиуцияга зид келиши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилди. Жумладан, Конституциямизнинг 16-моддасида “Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас”-деб белгилаб кўйилган. Мазкур норманинг ҳуқуқий демократик давлат қуришдаги аҳамияти беқиёсдир. Чунки бу конституцион норма натижасида бир томондан ҳуқуқда турли зиддиятларнинг вужудга келишининг олди олинса, бошқа томондан коллизиялар (қонунчиликдаги бўшлиқлар, тўқнашувлар) вужудга келган тақдирда уни бартараф этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, юқоридаги таъкидлаб ўтилган норманинг ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг ўрни каттадир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадиган ягона ваколатли орган ҳисобланади.

Конституциявий суднинг ҳужжати қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.

Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги даврда олдимизга қўйилган улкан марраларга эришиш, жумладан мамлакатимизда давлат бошқарув самарадорлигини кучайтириш, янги Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлик ва манфаатларини қонуний кафолатлари билан боғлиқ муҳофазани кучайтириш, бошқарув жараёни шаффофлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш ва бу орқали адолатни қарор топтиришда жамият ҳаётининг барча жабҳаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Конституция-тарихий аҳамияти беқиёс бўлган ҳужжат ҳисобланади. Унда тарихийлик замонавийлик билан уйғунлашиб, жаҳоннинг ижтимоий, пемужассамлашган. Бош қомусимиз мазмунан ва моҳиятан демократик руҳ билан суғорилган бўлиб, унда демократия тамойиллари устувор бўлган адолатли жамият барпо этиш кўзда тутилган мустаҳкам ҳуқуқий пойдевордир. Конституциямиз Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этиш йўлида мустаҳкам пойдевор сифатида хизмат қилади деб фикрини якунлади.

Давра суҳбати давомида қатнашчиларнинг саволларига тўлақонли жавоб ва тушунтиришлар берилди. Давра қатнашчилари ва мактаб директори  А. Султонов иқтисодий суд судьяси ва ёрдамчисига давра суҳбати учун, билдирилган фикр ва мулоҳазалар учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар ва бундай суҳбатлар мунтазам бўлишига ва бу келажагимиз ворисларининг ҳуқуқий билимларини оширишда муҳим омил эканлигини айтдилар.

М. МИРЗААБДУЛЛАЕВ.

Улашинг: