❓Онам вафот этдилар. Ховли онамизнинг номларида. Пропискада фақат онам борлар. Ховлининг мероси кандай таксимланади? Катта фарзанд ўғил. Сингилларининг розилигисиз ховлини сотиши мумкинми?
✅Агар онангиз вафот этган бўлсалар, меросхўрлардан бири шу уй жойлашган туман(шаҳар)даги нотариусга мурожаат қилади. Мерос иши очилади. Олти ой давомида қолган фарзандлар ҳам шу нотариусга паспорт ва туғилганлик ҳақида гувоҳномаларини олиб борадилар. Олти ой давомида барча меросхўрлар аниқлангандан кейин уй ва онангизнинг номида бўлган яна бошқа мол-мулк (бор бўлса) фарзандлар ўртасида тенг тақсимланади.
Ҳар бир фарзандга улуш тегади.
Агар онангизнинг номидаги мол-мулк кимгадир васият қилинган бўлса (бу олти ой давомида аниқланади) васият бўйича ўша фарзандга ўтади. Агар васият йўқ бўлса, фарзандларга тенг тақсимланади ва барча фарзандларининг розилиги керак бўлади.
Яъни катта фарзанд сингилларининг розилигисиз уйни бошқа одам номига расмийлаштириб бера олмайди.
Бу ҳолатда сингиллари ёки ўз улушини олиши ёки улушидан воз кечиши бўйича нотариусга бориб, розилигини ёзма ёзиб бериши керак бўлади.
Избоскан туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси А.Ғуломжонов жавоб берди.