Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги  ПҚ 4126-сонли қарори қабул қилинган.

Қарор ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 402-сонли қарори қабул қилинган.

Қўмитанинг иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сонли Фармони асосида, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги фаолиятини ташкил этиш  чора тадбирлари тўғрисида”ги 1015-сонли қарори билан Агентлик Низоми тасдиқланган.

Юқоридаги Низомда белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, Андижон вилоят Монополияга қарши курашиш бошқармаси томонидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда реклама фаолиятини тартибга солиш борасида салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда.

2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ва “Реклама тўғрисида”ги  Қонунлар талабларини бузилиши ҳолати юзасидан жисмоний шахслардан жами 548 та мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг 463 таси оғзаки, 50 таси ёзма, 35 таси электрон равишдир. Ушбу мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда 363 таси (66%) Уй-жой коммунал ва транспорт соҳасига, 109 таси (20%) Савдо ва умумий овқатланиш соҳасига, 56 таси (10%) Алоқа ва молиявий ижтимоий хизматлар соҳасига ҳамда 20 таси  (4%) Реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасига оид муаммоли масалалардан иборатдир.

Мурожаатларнинг 236 таси ижобий ҳал этилиши натижасида жами
530,9 млн. сўм пул маблағлари истеъмолчилар фойдасига қайтарилиб берилишига эришилди.

Бундан ташқари бошқарма томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини бузилиши ҳолатини ўрганиш юзасидан соҳалар бўйича 8 та ўрганиш таҳлиллари олиб борилди.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида вилоятдаги жами 6090 нафар истеъмолчиларнинг муайян ҳуқуқлари тикланиб, турли ташкилотлар томонидан ортиқча ноқонуний ундириб олинган 702,3 млн. сўм пул маблағлар  истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 йилдаги “Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 702-сонли ҳамда 20.02.2020 йилдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ва туман ҳокимлигида ишчи гурухлари тузилган.

Ишчи гурухлар томонидан вилоят худудидаги мавжуд ташқи реклама конструкцияларни хатловдан ўтказиб уларга реклама ахборотларни жойлаштириш юзасидан шартномалар тузиб махаллий бюджетга жами
5 млрд. 940,9 млн. сўм ундирилиши юзасидан кўрсатмалар берилди, натижада  1 млрд. 515,9 млн. сўм маблағларни шаҳар ва туман ҳокимлигида очилган ғазна хисоб рақамига  ундирилишига эришилди. Қолган маблағларни ундириш юзасидан шаҳар ва туман ҳокимликларига тегишли кўрсатмалар берилди,  ундириш чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунда ҳам истеъмолчилар мурожаатлари бўйича ўрганишлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари, агарда сизни истеъмолчилик ҳуқуқларингиз бузилиши ҳолати кузатилса, Андижон вилоят Монополияга қарши курашиш бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Бошқарма Сизнинг ҳуқуқларингизни тикланишига амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди.

 

Қўшимча маълумотлар:

Манзил: Андижон шаҳар Чўлпон шох кўчаси 36-уй

Тел: 74-223-57-00, 74-223-14-66.

Электрон почта: an@antimon.gov.uz

Ш.Хайдаров,

      Бошқарма бошлиғи                                            

 

Улашинг: