Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

САВОЛ-ЖАВОБ

❓Мен 7 ойлик ҳомиладорман. 3 ойдан бери ота-онамнинг уйида яшаяпман. Эримдан моддий ёрдам талаб қилишим мумкинми?

✅Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 117-моддасига кўра, Эр-хотин бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Бундай ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин, шунингдек хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида, ўртадаги ногирон бола ўн саккиз ёшга тўлгунча ёки болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган ўртадаги болага қараган ёрдамга муҳтож эр (хотин) ёрдам беришга қодир бўлган хотин (эр)дан суд тартибида таъминот (алимент) олиш ҳуқуқига эга.

Избоскан туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси А.Ғуломжонов жавоб берди.

Улашинг: