Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Фавқулодда вазиятларни олдини олайлик.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан туманда содир бўлаётган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида тақдим этилаётган ушбу маълумотлардан хабардор бўлиш ва хар бир инсон узи учун хулоса чикариб олиши ҳамда атрофдагиларни ҳам огохлантириши фойдадан холи бўлмайди.

Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар катта миқдорда моддий зарар келтириш билан бир каторда инсонларни хаётига зомин булади. Бир умрга майиб мажрух килиб куяди, шунинг учун доимо хушёр ва огох булиш, локайдлик ва бепарволикга йул қўймаслигимиз зарур.

Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирларга карамасдан айрим фукароларимиз томонидан хавфсизлик коидаларига амал килмасликлари ёхуд масъулиятсизликлари натижасида турли хилдаги кўнгилсиз ходисалар содир булмокда.

Мисол учун:

20 июнь куни Қумкўча МФЙ Сой бўйи кўчасида яшовчи фуқаро Ё.Т.нинг хонадонида ёш болаларни қаровсиз қолдириши оқибатида ёш болаларнинг гугурт чақиб, олов ўйнаши туфайли ёнғин содир бўлиб, ёнғин натижасида                17 млн 357 минг сўм миқдорида зарар кўрган.

30 июнь куни Ровот МФЙ Миллий юксалиш кўчасида яшовчи Д.Р.нинг хонадонидаги ўчоққа ўт ёқиб назоратсиз қолдириш оқибатида ёнғин келиб чиқиб, 17 млн 694 минг сўм моддий зарар кўрган.

2021 йил 5 июль куни Избоскан туман Қўғай МФЙ Дўстлик кўчасида яшовчи О.С. автомашинанинг шинасини тешик жойини бутлаб, сўнг уни ишириш мақсадида бензин ёқилғисини қуюб гугурт чаққан вақтида бирданига аланга кўтарилиб, машина шинасига яқин бўлган С.О.нинг  юз қисмига  аланга тегиши  натижасида I-II-IIIАБ  даражали боши, бўйни, танаси, иккала қўллари 20% куйиб тан жарохати олган.

2021 йил 17 июль куни Избоскан туман Дўстлик МФЙ Сайргох кўчасида яшовчи А.А.нинг яшаш уйи ошхонасида фойдаланадиган газ пилтасига суюлтирилган газ баллонни бўшаганини ўрнига захира баллонни алмаштириб, сўнг текшириш мақсадида гугурт чаққан вақтида чақнаш ходисаси содир бўлганлиги ва алангадан I-II-IIIАБ  даражали боши, бўйни, танаси, иккала қўл ва оёқлари 60% ЮНИК I  даражада куйиб тан жарохати олган.

Сувда хавфсизликка риоя этмаслик оқибатида 2021 йил 4 март куни Избоскан тумани Гулистон МФЙда яшовчи А.О. ҳамда 16 июл куни Пахтаобод тумани Шомат МФЙда яшовчи Р.Р.нинг сувда чўкиб халок бўлган.

Кўп йиллик меҳнат орқали топилган бойлигимизни, хонадонимиз  ва  фарзандларимизни саломатлигини, тинчлигини, баркарор саклашда   бепарво бўлмайлик.

 

У.Хакимов,

Избоскан тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

бошлиғи ўринбосари, капитан

Улашинг: