Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

БИНО ҚУРСАНГ КЎПГА КЕНГАШ

 

Хозирги қурилишларни кўриб кишининг хаваси келади. Бир-биридан чиройли ва бежирим, бамисоли саройларга ўхшаш бинолару иншоатлар давримизга мос, турмушимизга мос эканлигидан дил кувнайди. Каранки уларга озмунча маблағу мехнат сарф бўлмайди. Афсуски юртимиз равнакини ўйловчилардан ташкари факат ўз манфаатини кўзлаб иш юритаётган, бирини ўнга айлантириб, ўзининг моддий бойлигини кўпайтиришга уринаётган, шу максадда хатто ноконуний курилишларга кўл уришмокда. Ахир бугун конунни четлаб ўтгани билан эртага ё индинга сири ошкор бўлиб, килган сарфу харажатларига куйиб колишларини билмайдиларми? Билиб иш тутгандан билмай иш тутган авзалми дейсиз баъзида. Хеч бир конун коидага сиғишмайдиган, рухсатномасисиз курилишларга кўл урган айрим “тадбиркорлар”ларнинг фаолиятига назар ташлаган киши уларни хокимлигининг эмас, рухшунос хакимларининг кўригидан ўтказиш керак, деган фикрга боради. Негаки уларнинг ўзбошимчалик билан куриб олган бино ёки иншоатлари, ошхона ёки сомсахоналари амалдаги курилиш меъёр коидалари талабларига мутлако жавоб бермайди. Бундан ташкари ёнғин хавфсизлиги коидаларидан анчайин йирокки, охир-окибатда бундай курилишларга чора кўришга тўғри келмокда. Чора кўрилаётгандагина килган ишларининг бехуда ва исрофгарчиликдан бошка нарса эмаслигини англаб колганлар арзу шикоятга ўтиб хам коладилар. Акл кеч ишлаб колади, шекилли. Аклнинг кеч ишлаб колганидан нима наф?.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил              12 февралдаги 41-сонли “Ахоли пунктларини комплекс куришда шахарсозлик нормалари ва коидалари катъий бажарилишини назорат килишни кучайтиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” карор кабул килинган ва ушбу карорлар асосида туман ФВБ ходимлари томонидан курилишларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан бир катор тадбирлар амалга ошириб келмокдалар. Тадбирлар давомида фуқароларимиз томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинаётган ноқонуний қурилишлар аниқланиб келинмоқда. Ушбу ноқонуний қурилишлар махаллаларда ёнғин ўчириш воситаларини имкониятли юришини чеклаши ёки содир бўлган ёнғинларни бартараф этишда қийинчиликлар туғдирмоқда. Бу ноконуний курилишлар кўп каватли уйлар остида, автомабиллар катнайдиган йўл ёкалари, кўча бошлари, мактаблар хамда болалар боғчалари деворларига ёндош жойларда куриб фойдаланилмокда.

Азиз юртдошлар ноконуний курилишга кетадиган мабалағингиз ва мехнатларингиз зоя кетмаслиги учун курилишда жой танлашдан олдин туман архитектура бўлими хамда туман ФВБ ходимларидан маслахат олиб хужжатлар асосида куришингизни сўраймиз.

Шундай экан тадбиркорларимиз ва фукороларимиз ўз мехнатлари билан яратаётган неъматларини саклаб колишларида ёнғин хавфсизлиги коидаларига риоя килишларини сўраб коламиз.

 

Д.Рахмонов,

           Избоскан туман ФВБ НТБ

           бошлиғи капитан     

 

 

Улашинг: