Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

СУД ВА ЁШЛАР

Куни кеча 4-сонли умумтаълим мактабида жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг судьяси В.Сиддиқов томонидан “Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш” мавзусида мактабнинг юқори синф ўқувчиларига “Очиқ дарс” ўтказилди.
Унда В. Сиддиқов мактаб ўқувчиларига ўғил ва қиз болалар айни бир хил жисмоний ва ақлий, ҳиссий ҳамда ижтимоий эҳтиёжларга эга бўлишлари ҳамда ўқиб-ўрганишга нисбатан бир хил қобилият, салоҳиятларга эгалиги, меҳр-мухаббат, алоҳида диққат-эътибор ва маънавий мададга бир хил даражада муҳтож бўлиш­ларини тушунтирди. Шу билан бирга уларни жисмоний жазолаш, болага нисбатан қаҳр-ғазаб билан муносабатда бўлиш, нафақат уларнинг ўсиб-улғайиши ва камолоти балки тарбиясига ҳам ўта салбий таъсир кўрсатишини айтиб ўтди. Қаҳр-ғазаб билан жазоланган болалар кейинчалик зўравонликка мойил бўлиб вояга етиши эҳтимоли ортади. Шунинг учун ота-­она сингари оиланинг бошқа аъзолари ҳам болаларни меҳр билан парваришлашда иштирок этишлари зарурлиги, бу кўзланган мақсадни бериши ҳақида ҳаё­тий мисоллар ёрдамида тушунтиришлар берди.
Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа ходими томонидан тегишли жавобларни олдилар. Шунингдек В. Сиддиқов ўз нав­батида таълим муассасаларида ҳам болаларнинг бўш вақти қандай ўтказишига катта эътибор қаратиб, унинг тўғри тақсимланишини йўлга қўйиш, болаларни ҳар-хил тўгаракларга жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.
Очиқ дарсдан сўнг, сайёр суд мажлисларини шаффофлигини ва очиқлигини намойиш қилиш мақсадида, жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг судья­си ­В.Сиддиков Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми билан К.А.га оид ва Ўзбекистон Республикаси МЖтК­нинг 41-моддаси билан А.В.га оид маъмурий иш материалини кўриб, мазмунан ҳал этди.

Улашинг: