Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ҳужжатларни қоғозда йиғиш шарт эмас

Ҳужжатларни қоғозда йиғиш шарт эмас

Электрон тизим имкониятлари

Сўнгги йилларда пенсия таъминоти тизими тубдан ислоҳ қилинди. Давлат пенсия жамғармасининг ягона ахборот базаси орқали фуқаролар ўз стажи ва иш ҳақи ҳақидаги маълумотларни my.soliq.uz ёки my.gov.uz орқали текшириш имконига эга бўлишди. Бу тизим орқали ҳужжатларни қоғозда йиғиш шарт эмас — электрон шаклда тақдим этишнинг ўзи етарли.

Ҳали ҳам учраётган муаммолар

Шу билан бирга, айрим корхоналарда иш давридаги маълумотлар ҳали ҳам электрон базага киритилмаган бўлади. Натижада фуқаро нафақага чиқиш пайтида стажини исботлаш учун архив ёки собиқ иш жойларига мурожаат қилишига тўғри келади. Бу эса вақт ва асаб сарфини келтириб чиқаради.

Ечим нима?

Мутахассислар фикрича, бу муаммонинг ягона ечими — барча иш берувчилар томонидан ходимлар ҳақидаги маълумотларни вақтида ва тўлиқ киритишдир. Шунингдек, ҳар бир фуқаро ўзининг шахсий маълумотларини йил давомида камида бир марта текшириб туриши тавсия этилади. Бу нафақага чиқиш пайтида ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олади.

Давлат томонидан яратилган имкониятлар

Ҳозирда пенсия ёшига етган шахслар учун маҳаллий пенсия бўлимларида “Ягона хизмат ойнаси” орқали ҳужжатлар қабул қилиниб, уларнинг ҳолати электрон базада реал вақтда кўрилади. Шунингдек, электрон рақамли имзо орқали уйдан чиқмасдан ҳам ариза топшириш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда нафақага чиқиш — инсон ҳаётидаги муҳим босқич. Агар ҳар бир фуқаро ўз иш стажи ва маълумотларини олдиндан текшириб борса, бу жараённи енгил ва осон ўтказиш мумкин. Асосийси, электрон тизимлардан фойдаланишни ўрганиш ва зарур маълумотларни вақтида янгилаб туришдир.
Шунда нафақага чиқишда “қийналмадим” деган сўзни ишонч билан айтиш мумкин бўлади.

Улугбек Рахимов,

Бюджетдан Ташкари Пенсия жамгармаси Бустон туман бўлими мутахассиси.

 

Улашинг: