Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

САЙЛОВЛАРДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ КИМ ЎРНАТАДИ?

Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, хусусан,

фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги

иштирокини кенгайтириш, давлат органлари ва ташкилотлари

фаолиятининг янада очиқлигини таъминлаш бўйича амалга

оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида аҳамиятга эга.

 

Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг  58-моддасига  кўра давлат жамоат бирлашмаларининг манфаатларини  таъминлайди, уларга  ижтимоий  ҳаётда  иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. Бу  борада,  нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг  демократик  жараёнлардаги иштирокини ҳуқуқий таъминлаш  уларга  қўшимча шарт-шароитлар яратиш мамлакатимизни  ижтимоий-сиёсий  ривожлантиришнинг ғоят муҳим шарти ҳисобланади.

Жорий  йилда  қабул  қилинган “Нодавлат  нотижорат  ташкилотларини  давлат  томонидан  қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари  ҳимоя  қилиниши-ни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”ги  қарор ҳамда “2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини  тасдиқлаш  тўғрисида”ги фармон шу йўлда қўйилган аҳамиятли қадамлардан бири бўлди. Дарҳақиқат,  фуқаролик  жамияти институтлари билан бир қаторда ҳар бир фуқаро мамлакатимизда сўнгги йилда амалга оширилаётган демократик янгиланишларда фаол иштирок  этмоқда.  Бу  фуқароларнинг ижтимоий тармоқлар ва оммавий  ахборот  воситалари  орқали таклиф ва мулоҳазалари билан бир қаторда танқидий фикрларини ба-ралла  билдираётганликларида  ҳам кўринади. Бугунги  кунда  фуқаролик  жамиятини янада ривожлантириш бўйича  юритилаётган  сиёсатнинг  асосий мақсади – инсоннинг муносиб ҳаёт  кечиришини,  барча  ҳаётий орзу-мақсадлари  шу  жамиятдаги сиёсий  ташкилотлар,  ижтимоий институт, гуруҳ, оила ва бошқа жа-моат бирлашмалари орқали амалга оширилишини таъминлашдир.

Сайловчи  деганда,  энг  аввало, овоз  бериш  жараёнида  иштирок этувчи,  яъни  бюллетенга  яширин равишда овоз берувчи шахсни тасаввур  қиламиз.  Ўзбекистон  Республикасининг  Сайлов  кодекси ва  бошқа  норматив  ҳужжатларида сайловчининг айнан сайлов ҳуқуқи билан  боғлиқ  ҳуқуқлари  доираси анча  кенг  белгиланган.  Уларнинг асосийлари  қуйидагилардан  иборат:

— сайлов жараёнида овоз бериш, ахборот  олиш  ва  уни  тарқатиш ҳуқуқи;

— номзод кўрсатишни қўллаб-қувватлаш учун имзо тўплаш ёки имзо варақасига  имзо  қўйиш  орқали  номзодни  қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи;

—  молиявий  харажат  талаб  қилмайдиган  усуллар  билан  сайловолди  ташвиқотини  олиб  бориш ҳуқуқи;

—  сайлов  жараёнининг  бошқа иштирокчиси (кузатувчи, ваколатли вакил, ишончли вакил, комиссия аъзоси ва ҳ.з.) мақомига эга бўлиш ҳуқуқи;

— сайлов участкасида, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида шакллантирилган ўзига оид маълумотлар билан танишиш ҳуқуқи;

— сайлов комиссияларини шакллантиришда иштирок этиш ҳуқуқи;

—  ўзининг  сайлов  ҳуқуқларини ҳимоя  қилиш  ҳуқуқи,  ўзига  тегишли  сайлов  ҳуқуқларини  камситувчи қарорлар ёки ҳаракатлар, шу жумладан овоз бериш натижалари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи.

Демократик  сайловларни  фуқаролик  жамияти  институтлари,  хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштирокисиз тасаввур этиб  бўлмайди.  Улар  сайловлар-нинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади.Қонун  ҳужжатларига  асосан, мамлакатимизда  нодавлат  нотижорат  ташкилотлар  ва  фуқаролик жамияти бошқа институтларининг сайловларда фаол иштироки бўйича етарли асос ва имкониятлар яратилган.  Ушбу  имкониятларни  билиш ва улардан кенг фойдаланиш, нафақат  сайловларнинг  демократик руҳда ўтишига, балки мамлака-тимизда  фуқаролик  жамиятининг ривожланишига ҳам туртки бўлади. Айни пайтда катта сиёсий тадбир — Ўзбекистон Республикаси Президенти  сайлови  бўлиб  ўтадиган кун — 24 октябрь санаси ҳам тобора яқинлашмоқда. Мамлакатимизда  сайловга  тайёргарлик  кўриш  ва  уни  ўтказиш жараёнлари  халқаро  нормалар ҳамда  демократик  принципларга тўла  жавоб  берадиган  Ўзбекистон Республикасининг  Сайлов  кодексининг  қабул  қилиниши  ва  унда халқаро  норма  ва  стандартларга мос  равишда  нодавлат  нотижорат ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг  сайловлардаги  иштирокини аниқ белгилаб берганлиги билан ҳам эътиборлидир. Жумладан, Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларига  жамоат  бирлашмалари  ва  ташкилотларнинг  вакиллари ҳам таклиф этилади. Жамоат бирлашмалари  ўз  аъзоларининг хоҳиш-иродаларини эркин билдириш  мақсадида  Марказий  сайлов комиссияси йиғилишларида иштирок этишини сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлиги сифатида эътироф этиш мумкин. Шу  билан  бирга,  участка  сайлов  комиссияси  аъзолигига  номзодлар  ҳам  фуқароларнинг  ўзини ўзи  бошқариш  органлари,  жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан кўрсатилишини  давлат  органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг сайловларни ташкил этиш ва  ўтказишдаги  ўзаро  манфаатли ҳамкорлигига мисол сифатида айтиш мумкин. Мазкур  кодексга  асосан  Фуқароларнинг  ўзини  ўзи  бошқариш органлари  вакиллари  сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин. Бугун мамлакатимизда  демократик  институт  сифати-да шаклланган маҳалла институти вакиллари муддатидан олдин овоз бериш,  овоз  бериш  куни  сайлов участкасининг  очилиш  ва  сайлов натижаларини  аниқлаш  ва  эълон қилиш  жараёнларини  кузатиб  бориши  мумкинлиги  миллий  демократик институтнинг ўрнини янада оширади. Шунингдек,  ННТ  сайловолди ташвиқот  ишларида,  овоз  бериш, сайлов  натижаларини ҳисоблашда бевосита  иштирок  этиш  ҳуқуқи орқали  сайлов  жараёнининг  ҳар бир  босқичида  самарали  жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконияти  яратилади.  Шу  сабабли,  мамлакатимизда  сайлов  жараёнларини  ошкоралик,  шаффофлик, ҳаққонийлик, холислик каби демократик принципларини амалга оширишда ННТ энг муҳим ўрин эгаллайди. ННТ ўз фаолиятини тегишли комиссиялар томонидан берилган  мандатлар  асосида  амалга ошириб, сайлов участкасида ушбу кодекснинг  талаблари  бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, тегишли сайлов комиссиясига  маълум  қилиш  лозим ҳисобланади.

Шунингдек, кодексга кўра Марказий сайлов комиссияси имзо варақалари  тўғри  тўлдирилганлигини  текширувчи  Эксперт  гуруҳини тузиши  мумкин.  Эксперт  гуруҳи таркибига давлат органлари қатори фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳам жалб этилиши жа-моатчилик назорати сифатида жамоат бирлашмалари аъзоларининг манфаатлари ва эҳтиёжларини акс эттиришга асос бўлади.

Юқоридагиларнинг  барчаси  нодавлат  нотижорат  ташкилотлари  томонидан  сайлов  жараёнлари устидан  таъсирчан  жамоатчилик назорати  ва  сайловларда  фаол иштирок  этиши  орқали  мамлакатимизда  давлат  бошқарувида очиқлик  ва  ошкораликни  янада мустаҳкамланишида  муҳим  омил бўлиб хизмат қилади.

Сарвар МАМАНОВ,

Фотех РАХМАТОВ,

ЎзННТМА мутахассислари

 

(«Жамият» газетасининг  2021 йил 9 сентябрь сонидан олинди).

Улашинг: