Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Нега пул тўлаши керак? Ишга адлия аралашгач ҳақиқат қарор топди

Ҳуқуқий демократик ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан адлия тизимига алоҳида эътибор берилди. “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишни кўзловчи адлия органлари ва муассасаларига муҳим рол ажратди. Ушбу фармонда туман (шаҳар)адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири этиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш белгиланган.  Хонобод шаҳар адлия бўлими ҳам ушбу вазифадан келиб чиқиб, фуқароларнинг мурожаатлари асосида муаммоларини бартараф этиб келмоқда.

Хусусан, Хонобод шаҳар адлия бўлимига фуқаро Х.Эргашева Хонобод шаҳар Электр таъминот бўлими томонидан  3 500 000 сўмлик асоссиз келиб чиққан қарздорликни бартараф этишда амалий ёрдам сўраб қилган шикоят мурожаати келиб тушди.

Мазкур фуқаронинг мурожаатини ўрганиш давомида маълум бўлишича, фуқаро Х.Эргашева муқаддам савдо шаҳобчасини сотиб олган, сотиб олиш давомида Электр таъминот бўлими  корхонасидан электр энергиясидан қарзи йўқлиги юзасидан маълумот олиб, нотариал идорасига тақдим қилган ҳамда сотиб олиш давридан ҳозирги кунга қадар шаҳобчадан ва ундаги коммунал хизматлардан мутлақо фойдаланмаган. Шундай бўлсада, Электр таъминот бўлими  идораси томонидан ҳисоблагич кўрсатгичидаги фойдаланилган энергия 8185 кв эканлиги  ҳамда тармоққа ноқонуний уланиб олганлиги айтилиб, ҳолат далолатнома билан расмийлаштирилган ҳамда  3 500 000 сўмлик қарздорлик ҳисоблаб чиқарилган. Адлия бўлими мазур ҳолатни ва унга а0лоқадор бўлган ҳужжатларни ўганиб чиқди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 60-бандида бевосита “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва (ёки) “Ўзбекгидроенерго” АЖ корхоналарининг электр тармоқларидан ҳамда истеъмолчилар ёки субистеъмолчилар электр тармоқлари орқали узатиладиган электр энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли тарифлар бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган бўлсада, шаҳар Электр тармоқлари корхонаси энергия таъминоти бўйича шартномаси мавжуд бўлмаган тадбиркорлик субъэктига нисбатан қарздорликни белгилаган. Шартнома мавжуд бўлмаса қарздорлик қаердан келиб чиқди деган савол туғулиши табии. Фуқаро тадбиркорлик учун сотиб олган бинода аввал “Ўзсаноатқурилишбанк” филиали фойдаланишида бўлган. Электр истеъмолидан келиб чиққан қарздорлик шартнома бўйича банкга тегишли бўлган. Юқорида келтирилган қарорда Истеъмолчи (маиший истеъмолчилардан ташқари) эгаллаб турган бинодан унинг топширилиши, сотилиши ёки бошқа сабабларга кўра кўчиб кетган тақдирда, у бу ҳақида ҳудудий электр тармоқлари корхонасини ёзма шаклда хабардор қилиши ҳамда электр энергияси учун кўчиб кетиш кунигача тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт, шундан сўнг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси обектга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади деб белгиланган. Банк кўчгандан сўнг шаҳар Электр тармоқлари корхонаси элекрт етказилишини белгиланган тартибда тўхтатмаган. Шаҳар Электр тармоқлари корхонаси белгиланган қонунчилик талабларига амал қилмаслиги ҳамда тегишли тартибда ўрганмасдан электр энергияси учун қарздорлик белгилаб, қонун бузилишини келтириб чиқарган.

Хонобод шаҳар адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро Х.Эргашевага Электр тармоқлари корхонаси томонидан асоссиз электр энергияси истеъмоли учун белгиланган қарздорлик бекор қилиниб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бугунги кунда адлия бўлими томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли таҳлил қилиш  ва униинг изчиллиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриб ҳамда ҳуқуқий нормаларнинг ўзбошимчалик билан ва нотўғри талқин қилинишига йўл қўмаслик юзасидан жойларда давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш тизимли амалга оширилмоқда.

Ф.Хакимов,

Хонобод шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Nega pul to’lashi kerak

 

 

Улашинг: