Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлган жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ вазифаларнинг ўз вақтида ва изчил бажарилиши муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясида унинг асосий мақсади сифатида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришиши, мустаҳкам иродали, ўз ҳуқуқларини биладиган ва қонунларни ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ва ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўладиган фуқароларни тарбиялашнинг кенг қамровли мунтазам тизимини яратиш белгиланган.

Ушбу Концепцияда белгилаб берилган мақсад ва вазифаларга самарали эришиш учун ҳар икки йилда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилиниши амалиёти йўлга қўйилган. Оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш, оилалардаги нотинчлик ва зўравонликнинг болалар тарбиясидаги салбий оқибатларини ҳақида маълумот етказиш ва уларнинг олдини олиш ҳамда таълим муассасаларида ўқувчиларни таъқиб қилишга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш; ёшлар ўртасида ҳуқуқий нигилизм ҳолатларини бартараф қилиш, уларда ҳуқуқбузарликларнинг жамият ва давлат тараққиёти учун салбий иллат эканлигига оид дунёқараш шаклланишини тарғиб қилишга қаратилган комплекс тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига имтиёзлар ва моддий ёрдам бериш, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби бўйича тизимли тарғибот тадбирларини ўтказиш, олий таълим муассасалари ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказларида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» ўқув курсларини жорий этиш белгиланган.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш, давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мурожаатлар билан ишлаш бўйича билимларини оширишга қаратилган «Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги», «Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» ва «Конституциявий ҳуқуқ ойлиги»ни ўтказиш, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳуқуқий саводхонлигига оид минимал талаблар бўйича ўқув дастурларини мустақил равишда ўзлаштириб бориш ва уларни баҳолаш орқали ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, давлат хизматининг ягона электрон-ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқитиш ва баҳолаш ишларини мониторингини йўлга қўйиш, давлат органлари ва ташкилотларида фаол, жамоатчилик билан ишлаш кўникмаларига эга ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини ташкил қилиш ва қонунчилик ҳужжатларининг тарғибот қилинишини таъминлаш, аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш, аҳолининг турли муаммоларини ўрганиш, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак бериш мақсадида «Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга» шиори остида тарғибот тадбирларини ўтказиш, ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий лойиҳалар, хайрия акцияларини ўтказиш («Биз биргамиз», «Ранглар дунёси»), Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишни йўлга қўйиш, хорижда меҳнат қилиш истагида юрган фуқаролар учун қонуний меҳнат миграцияси, хусусий бандлик агентликлари хизматидан фойдаланиш тартиби, ноқонуний миграция оқибатлари тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш бегиланган.

Бундан ташқари, жиноятчилик ҳолатини чуқур таҳлил қилиш натижалари асосида жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли орасида қонунга ҳурмат қилиш маданиятини шакллантириш, аҳолини қизиқтирадиган ҳуқуқий масалалар юзасидан ижтимоий тармоқларда тарғибот тадбирларини ўтказиш, аҳолини қийнайдиган ҳуқуқий мавзуларда видеороликлар тасвирга олиш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича ечимларни берувчи порталларни ҳуқуқий мавзудаги материаллар билан бойитиш ва қонунчиликдаги ўзгартиришлар билан мувофиқ ҳолда материалларни янгилаш, «Ҳуқуқий ахборот» телеграм канали қамровини кенгайтириш, соҳалар кесимида юридик адабиётларни бепул кўчириб олиш, фойдаланиш, нусха кўчириш имконига эга бўлган ва аҳолининг барча қатлами учун мўлжалланган «Юридик кутубхона» электрон тизимини ва унинг мобил иловасини ишга тушириш, юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш, юридик олий таълим муассасалари ўқув дастурларига «Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш» мавзусини киритиш, юридик соҳада илмий тадқиқотларни амалга ошириб келаётган тадқиқотчилар учун онлайн хизматларни кўрсатиш имконини берувчи электрон платформа яратиш, аниқ ҳаётий масалалар юзасидан аҳолининг ҳуқуқий билимини аниқлаш бўйича сўровномалар, шу жумладан электрон тарзда ўтказиш, мазкур жараёнга блогер ва оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш назарда тутилган.

Андижон вилояти Олтинкўл тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

Каримов Ойбек Мирзажон ўғли

 

Улашинг: