СУД-ТАДБИРКОР ҲИМОЯЧИСИ
Тадбиркорликни ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг устувор йўналиши саналади. Лекин тадбиркор ўз фаолияти давомида муайян тўсиқ ёки муаммога дуч келиши табиий. Бундай вазиятда уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг алоҳида ўрни бор. Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкам ҳимояда бўлган, бизнес вакилларига қулай имконият яратилган ва уларнинг муаммоларига ечимтопишга алоҳида қаратилган давлат жадал тараққий этади, жаҳон ҳамжамиятидаги ўрин ва нуфузи баланд бўлади.
Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик субьектларига тенг шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ишлар миллий иқтисодиётни янги босқичда ривожлантиришда муҳим омил бўлаётир.
Хусусан Президентимиз томонидан суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, одил судловни самарали таъминлаш, судлар мустақиллигини амалда таъминлаш бўйича қабул қилинган бир қатор Фармон ва қарорлар мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини кенг қулоч ёйишига замин яратмоқда. Тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини судда ҳимоя қилиш кафолатини кучайтиришда иқтисодий судлар фаолияти ўзини тўла оқламоқда, десай айни ҳақиқат. Боиси, биргина иқтисодий суд орқали, минг-минглаб тадбиркорларнинг муаммолари қисқа муддатда ҳал этилмоқда. Давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги мулоқот умуман бошқача кўриниш касб этиб, раҳбар ва амалдорларни аҳолига яқинлаштирмоқда.
Бугун иқтисодий судлар том маънода, тадбиркорларнинг, инвесторларнинг чинакам ҳимоячисига айланди. Зеро улар фақат маълум бир тоифадаги ишларни кўради, бу низоларни ҳал этиш жараёнини тезлаштиришга ва уларни кўриб чиқиш муддатларни қисқартиришга ёрдам беради. Бу , айниқса, бизнесни сақлаб қолиш ва дарҳол қарор қабул қилиш масалалари турган иқтисодий ишларда жуда муҳим аҳамиятга эга. Умуман олганда, бундай судларнинг ихтисослашуви ва самарадорлиги туфайли тадбиркорлар ўз ишларини ваколатли ва мустақил судьялар томонидан кўриб чиқилишига ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Бу эса тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратади.
Жамият тараққий этар экан жамиятнинг ташкил этган жисмоний шахслар, юридик шахслар давлатлар ўзаро турли муносабатларга киришадилар. Бу муносабатларни амалга оширишда муносабат иштирокчилари ўртасида турли низоларни келиб чиқиши муқаррар. Келиб чиққан низоларни ҳал этиш учун инсоният тарихда турли усуллардан фойдаланишган.
Низоларни тинч йўл билан келишиш орқали, куч ишлаш орқали ва ҳуқуқий усуллар орқали ҳал этилган.
Низоларни ҳуқуқий усуллар билан ҳал этиш судга, ҳакамлик судларига мурожаат этиш орқали ҳал қилинади.
Низоларни одил судлов тизимидан ташқарида ҳам ҳал этиш мумкин. Бу низоларни муқобил ҳал этиш усуллари ҳисобланади.
Ҳуқуқий адабиётларда ва амалиётда низоларни муқобил ҳал этиш бир неча усуллари кўрсатиб ўтилган. Жумладан музокара, ярашув, ҳакамлик, арбитраж, талабнома тартиби, мустақил экспертлар хулосаси ва медиация тартиб таомиллари кўрсатиб ўтилган.
Медиация-келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиш учун ихтиёрий розилиги асосида Медиатор кўмагида ҳал этиш усулидир. Медиация ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқий тизимида низони судгача олиб бормасдан муқобил йўл билан ҳал қилиш учун кенг қўлланилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»г8и қонунининг қабул қилиниши ва кўпгина қонунларимизга медиация билан боғлиқ қоидаларнинг киритилиши бизнинг республикамизда ҳам низоларни муқобил йўл билан судгача ҳал этиш учун ҳуқуқий замин яратиб берди.
Қонуннинг 3-моддасида қайси муносабатлар татбиқ этилиши белгилаб берилди. Ушбу қонуннинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилади.
Шу ўринда «медиация қайси ҳолатларга татбиқ этилади?»-деган савол туғилади. Қонун медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Қонунга кўра . медиация махфийлик, ихтиёрийлик, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ғуқуқлиги, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида амалга оширилади. Медиация иштирокчилари медиация жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни уларни тақдим этган медиация тарафининг, унинг ҳуқуқий ворисининг ёки вакилининг ёзма розилигисиз ошкор қилишга ҳақли эмас.
Медиация тарафлар ҳамкорлик қилади ва дўстона муносабатни сақлаб қолади. Суд жараёнида тарафлар тортишади, низоли ҳолат кескинлашади.
Хулоса қилиб айтганда, медиация институтининг жорий этилиши, медиатив тартиб таомили бўйича низоларни ҳал этиш, фуқаролик, меҳнатга оид, иқтисодий низоларни тинч йўл билан ҳал этишда , судларда низоли ишлар хажмини камайтиришда, тарафларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим роль эгаллайди. Тадбиркорлик ва бизнес соҳасининг ривожланиши қонунда ва шартномада белгиланган қоидаларга оғишмай риоя қилишга бевосита ва билвосита боғлиқдир.
Агар шу оддий ва қонуний талабга риоя қилинмаса, суд одилликни таъминлаш ва адолатни қарор топтиришда тадбиркорга камарбаста бўлади.
Бекзодбек САТВАЛДИЕВ,
Асака туманлараро Иқтисодий суди раиси.