Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Туманимиз илғор фермерлари

Туманимиз илғор фермерлари МЕҲНАТ ИНСОННИ УЛУҒЛАЙДИ деганларида «Бу шунчаки гап бўлса керак, дердим дейди-«Тиллабоев олтин даласи» фермер хўжалиги раҳбари Козимжон Мамадалиев.- Меҳнатларим улуғланганидан кейин ҳурматим ортганини сезиб, бу сўзлар бежизга айтилмаганининг гувоҳи бўлдим. Ҳақиқатан ҳалол ва самарали меҳнат инсонни улуғлар экан.

Козимжон ўзи бош фермер хўжалигига қарийб ўн беш йилдан ортиқ раҳбарлик қилиб келмоқда. У хўжаликка бош бўлганда айрим кишилар «У ёшку, одамлар билан мулоқотни билармикан? Ишни эплай олармикан?» деган саволларни бир бирларига берган эдилар. Йиллар давомида эришган муваффақиятлари унинг билимдонлиги, тажрибалилиги, меҳнатдан ва янгиликлардан қочмаслигини кўрсатди. Ҳалол ва самарали меҳнатлари эвазига «Шуҳрат» медали, ўтган йили «Илғор фермер» кўкрак нишони билан тақдирланди. Албатта бу мукофотлар уни янада илғорликка, Ватанимиз иқтисодиётини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишга руҳлантирди. Амалдаги йилда ҳам у бош бўлган аҳил жамоа юксак марраларни кўзлаб меҳнат қилмоқда. Чилги ҳосилдан мўл ҳосил етиштирган фермер хўжалиги ғалла майдонларида ҳам самарали меҳнат қилдилар. Кўзланганидан ориқ маррани забт этадиган даражада дон етиштирилди. 34 гектар майдондаги «Аср» навли ғалла ҳосили кўзни қувонтириб, дилларга қувонч бахш этди.

Козимжоннинг қўш қаноти бўлган ўғли Шерзодбек, 21-отряд бошлиғи Шарофиддин Мўйдинов, комбайнчи операторлар-ота-ўғил Фозилхон ва Қодирхон Мамажоновлар ҳосилни нест-нобуд қилмай ўриб йиғиб олишда фидойилик кўрсатдилар. Ғаллани йиғиштириб олиш билан бирга 26.2 гектар ерга экилган «Андижон-35» навли ғўза ҳам қизғин парваришда. 40 нафарга яқин хўжалик меҳнатсеварлари, сувчилардан Шокиржон Асқаров, Мухторжон Олимов, Тўланбой Йўлдошев, механизаторлар Дониёрбек Жўраев, Оллоёр Собировлар ғўза ривожидан мамнунлар. Фермер хўжалигидан қайтар эканмиз саҳий она еримиздан дур ундираётган бободеҳқонларнинг юз-кўзларидан, сўзларидан бу ерда ишлаб кам бўлмаётганликларини, ҳурсандликларини ҳис этдик ва уларнинг яратувчилик ишларига омадлар тиладик.

 

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИМИЗ ЯНАДА КЕНГАЯДИ

Тўрткўл қишлоғидаги «Тўрткўл қаҳрамони» фермер хўжалиги раҳбарининг шиори шундай. Албатта хўжалик кенгайиши билан бирга унинг яратувчилик ва яшнатувчилик, инсонларни рози қилиш қобилияти ҳам шунга яраша бўлади. Ахир сўзлар бежиз айтилмайди. Орзу ва умид ҳам шунга яраша бўлади. «Шарқ юлдузи» жамоа хўжалигида ҳисобчи ва иқтисодчи бўлиб ишлаган Раънохон Эргашева фермер хўжаликларига асос солинганда турмуш ўроғи Қаҳрамонжон билан 2007 йилда фермер бўлишга қарор қилдилар. Шу кундан бошлаб улар билдирилган ишончни оқлаб келмоқдалар. Пиллачилик, ғаллачилик ва пахтачиликда ўтган йиллар давомида катта тажрибага эга бўлдилар. Ва меҳнатларига яраша ҳамиша тақдирланиб келмоқдалар. Айни дамда 60 гектар ерда деҳқончилик қилинаётган бўлса шунинг 29 гектарида «Аср» навли буғдой агротехника қоидалари асосида парваришланди. Кўзланган даражада ҳосил-90 тонна буғдой қабул пунктларига топширилди. Пиллачилик ва ғаллачилик бўйича дастлабки марралар эгалланиб, кейинги ҳосилнинг мўл бўлишига ҳам замин яратилмоқда. Хўжалик тармоқни кенгайтириш мақсадида, чорвачилик ҳамда иссиқхонага ҳам дадил қўл урди. Ўтган йили 10 сотихдаги иссиқхонадан 1500 кило лимон, 10 сотихдаги иссиқхонадан 1000 кило мандарин ҳосили олинди.   15 бош соғин сигирлардан соғиб олинаётган сутнинг эхтиёждан ортиғи шартнома асосида тумандаги таълим ташкилотларига етказилиб берилмоқда. Белгиланган режадан ортган ғалла сувчи ва механизаторларга, аъзоларга, пиллакорларга меҳнатларига яраша тақсимлаб берилди. Маҳалладаги кам таъминланганлар хонадонларига берилиши ҳам кўзда тутилди. -Ғалладан бўшаган ерларга чорвамиз учун озуқа экини экамиз. Хўжалигимиз аъзоларининг эхтиёжига қараб такрорий экин учун берамиз,-дейди Раънохон Эргашева. Ота-оналарининг тадбиркорликлари фарзандларга ҳам ўтган. Равшанбек қурилиш материалларидан бетонғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Кунига минг донадан зиёд маҳсулот истеъмолчиларга етказилиб берилмоқда. Яна бир фарзанд Мансурбек Андижон қишлоқ хўжалиги институтида иқтисодчи йўналишини тамомлаб, икки ойлик фермерлар мактабида тахсил олмоқда. Бугунги кунда пахта далаларида парвариш ишлари жадал кетмоқда. Амалдаги йилимизда Умра сафарини адо этиб келган Қаҳрамонжон ва Раънохонлар иссиқхонани 50 сотихга етказиб, бу ерда яна қўшимча иш ўрни яратишни ва эл дастурхонига турли маҳсулотлар етказиб беришни кўзда тутганлар. Чорвачиликда яна 100 бош қўй гўшт учун боқилиши режалаштирилмоқда. Албатта хўжаликни кенгайтиришда бошқа орзу ва ниятлар ҳам бисёр. Биз уларнинг бундай ибратли ишларига омадлар тилаймиз.

М. Рустамов.

Улашинг: