Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИ ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАРНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИ ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАРНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Избоскан туман прокуратураси ташаббуси билан  бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳамкорлигида  тумандаги 63 та маҳалла фуқаролар раислари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамда жамғарманинг масъул ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда юқоридаги саволларга жавоб берилди. Бундан кўзланган мақсад пенсия ва нафақалар тайинланиши борасидаги турли тушунмовчиликларнинг олдини олиш,фуқароларнингбекорга вақт сарфлашларига йўл қўймаслик, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш эди.

Қуйида иштирокчилар томонидан берилган саволлар ва олинган жавоблар билан танишишингиз мумкин:

КИМЛАРГА РАСМИЙ ДАРОМАД ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ?

ЖАВОБ:

  • бола уч ѐшга тўлгунига қадар парвариш қилаѐтган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);
  • таълим муассасаларида ўқиѐтганларга (таълимнинг кечки ва сиртқи шакллари бундан мустасно);
  • суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш муассасаларида бўлганлиги муносабати билан оилада бўлмаган аъзоларига;
  • оиланинг чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаѐтган аъзоларига;
  • боласини ѐлғиз тарбиялаѐтган ѐлғиз оналар (оталар)га ҳамда никоҳи бекор қилинган аѐлларга; · расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги бир йил мобайнида «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга;
  • тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ѐшга тўлмаган фарзанди мавжуд бўлган оиланинг меҳнатга лаѐқатли ҳар бир аъзосига нисбатан.

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ҚАНЧА МУДДАТГА ТАЙИНЛАНАДИ?

ЖАВОБ:

  • Болалар нафақаси 12 ой муддатга;
  • Моддий ѐрдам 6 ой муддатга тайинланади.

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ҚАНЧА МИҚДОРДА ТАЙИНЛАНАДИ?

ЖАВОБ:

Болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади;

  • 1 нафар фарзанд учун (3 ѐшдан кичик) – 325 000 сўм;
  • 1 нафар фарзанд учун (3 ѐшдан катта) – 250 000 сўм;
  • Иккинчи фарзанд учун (қўшимча) – 150 000
  • Учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун (қўшимча) – 100 000 сўмдан Моддий ѐрдам 380 000 сўм миқдорида тайинланади.

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ЁКИ МОДДИЙ ЁРДАМ ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ?

ЖАВОБ:

Болалар нафақаси ѐки моддий ѐрдам АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) орқали нақд пул шаклида ѐки пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан фуқароларнинг пластик карталари орқали тўланади.

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ЁКИ МОДДИЙ ЁРДАМ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ТЎХТАТИЛИШИ МУМКИН? ЖАВОБ: Қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

  • Тайинлаш муддати тугаганда;
  • Тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда;
  • Ариза берувчи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ѐки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда тўҳтатилади. Ариза берувчи билан Пенсия жамғармаси бўлими ўртасидаги тўловлар тўхтатилиши ѐки миқдори ўзгариши юзасидан низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд орқали ҳал этилади.

 

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида; · Нотўғри тайинланганлиги аниқланган тақдирда. Ушбу ҳолатда ўтган даврда тўланган маблағлар қайтарилмайди; в) учувчилар ва учувчи-синовчилар таркибига кирувчи ходимлар, улар хизмат қилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг идоравий бўйсунувидан қатъи назар, белгиланган хизмат муддатини ана шу лавозимларда эркаклар камида 25 йил ва аѐллар камида 20 йил адо этганлари тақдирда (1-сонли рўйхат, III қисм). Юқорида қайд этиб ўтилган ходимлар саломатлигига (касаллигига) кўра учиш ишларидан бўшатилган тақдирда, белгиланган хизмат муддатини — эркаклар камида 20 йил ва аѐллар камида 15 йил адо этган бўлсалар; г) театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари артистларининг айрим тоифалари: ижодий иш стажи камида 20 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, IV қисм); ижодий иш стажи камида 25 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, V қисм); ижодий иш стажи камида 30 йил бўлганда (1-сонли рўйхат,VI қисм); д) спортчиларнинг айрим тоифалари — иш стажи камида 20 йил бўлганда (1- сонли рўйхат, VII қисм).

УМУМИЙ БЕЛГИЛАНГАН ЁШНИ 10 ЙИЛГА ҚИСҚАРТИРИЛГАН ҲОЛДА КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА?

ЖАВОБ:

Охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7- моддасида белгиланган ѐшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

а) ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (2-сонли рўйхат, I қисм):

эркаклар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;

аѐллар — иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.

Ер ости ишларидаги меҳнат стажи эркакларда 10 йилдан кам ва аѐлларда 7 йилу 6 ойдан кам бўлган ҳолларда ходимларга бу ишлардаги ҳар бир тўлиқ йил учун ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ѐши 1 йилга қисқартирилади.

Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда — эркаклар камида 5 йил, аѐллар камида 3 йил 9 ой — ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ѐши шундай ишда банд бўлинган ҳар бир тўлиқ йил учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади; б) цирклар ва концерт ташкилотлари артистларининг айрим тоифалари ижодий ишдаги стажи камида 20 йил бўлган тақдирда (2-сонли рўйхат, II қисм).

УМУМИЙ БЕЛГИЛАНГАН ЁШНИ 5 ЙИЛГА ҚИСҚАРТИРИЛГАН ҲОЛДА КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА?

ЖАВОБ:

Охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7- моддасида белгиланган ѐшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

а) уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

б) меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (3-сонли рўйхат, I қисм): эркаклар — иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда; аѐллар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда. Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда — эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аѐллар камида 5 йил — ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ѐши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аѐлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади; з) болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ѐшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аѐл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ѐшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади; к) ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари — махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VII қисм); л) ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари — махсус иш стажи шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VIII қисм); м) қарияларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ѐлғиз фуқароларга хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлган ижтимоий ходимлар (3-сонли рўйхат, IX қисм): эркаклар — махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда; аѐллар — махсус иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда.

ФУҚАРОЛАРГА БИРГИНА ПАСПОРТ ЁКИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ID-КАРТАСИ АСОСИДА ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ? ЖАВОБ:

2023 йил 1 январдан бошлаб: Давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ѐки идентификация ID-картаси талаб этилади. Давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Иш стажи ва иш ҳақи маълумотларни рақамлаштирилганлик ҳолатини мy.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда текшириш мумкин. Агар маълумотлар тўлиқ ѐки қисман рақамлаштирилмаган бўлса, бунда мазкур маълумотларни рақамлаштиришнинг икки усули мавжуд!!!

  1. Меҳнат фаолиятини давом эттираѐтган бўлса Иш жойидаги кадрлар бўлимига мурожаат қилиши ва барча маълумотларни ―Ягона меҳнат миллий тизими‖ идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритишни талаб қилиши ҳамда тўғри киритилганлиги бўйича текшириб чиқиши мумкин.
  2. Меҳнат фаолиятини давом эттирмаѐтган бўлса Исталган Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш ҳамда барча маълумотларни ―Ягона меҳнат миллий тизими‖ идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят туман (шаҳар) судига берилиши мумкин.

ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН ЗАРУР ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ НАФАҚА ТАЙИНЛАНАДИ?

ЖАВОБ:

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга қуйидаги нафақалардан бирига ҳуқуқи пайдо бўлганда тайинланади:

  • ѐшга доир нафақа;
  • эркакларга — 65 ѐшга етганларида;
  • аѐлларга — 60 ѐшга етганларида;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ѐшга етганларида тайинланади.

2) Ногиронлик нафақаси

  • ногиронлик содир бўлган ҳолларда, ѐшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланади ва тўланади;

3) парваришлаш нафақаси; Парваришлаш нафақаси ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ѐшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тайинланади.

4) Боқувчисини йўқотганлик нафақаси

  • Давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаѐқатли бўлмаган аъзолари боқувчисини йўқотганлик нафақаси олиш ҳуқуқига эгадирлар. Нафақа давлат хизматлари марказлари ѐки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан тайинланади.

Соғлиғини ѐки меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига қараб, ногиронликнинг уч гуруҳи аниқланади. I гуруҳ; II гуруҳ; III гуруҳ Ногиронлик пенсиялари – ногиронлик белгиланган муддатга қадар тайинланади! Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган улар тўғрисидаги Низом асосида ишловчи Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан аниқланади. Меҳнатда майибланганда ѐки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар, тайинланади. Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:

Ёш Иш стажи 23 ѐшга қадар 2 йил, 23 ѐшдан 26 ѐшга қадар 3 йил, 26 ѐшдан 31 ѐшга қадар 5 йил, 31 ѐшдан 36 ѐшга қадар 7 йил,  36 ѐшдан 41 ѐшга қадар 9 йил,  41 ѐшдан 46 ѐшга қадар 11 йил,  46 ѐшдан 51 ѐшга қадар 14 йил

БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ПЕНСИЯСИ КИМЛАРГА ТАЙИНЛАНАДИ?

ЖАВОБ: Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда фарзандларга ва ушбу модданинг «в» бандида кўрсатиб ўтилган шахсларга пенсия улар боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар тайинланади. Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ѐшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган фарзандлар, улар фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб қоладилар. Ушбу Қонуннинг вафот этганлар оилаларига тааллуқли ҳамма қоидалари бедарак йўқолганларнинг оилаларига ҳам, агар боқувчининг бедарак йўқолганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган бўлса, тегишли равишда жорий қилинади.

ПЕНСИЯ МИҚДОРИ ЮҚОРИ БЎЛИШИ НИМАГА БОҒЛИҚ?

ЖАВОБ: Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ. Иш стажи қанчалик кўп ва ўртача ойлик иш ҳақи юқори бўлса, пенсия миқдори ҳам юқори бўлади.

Пенсия миқдори:

  • пенсиянинг таянч миқдоридан яъни ўртача ойлик иш ҳақидан; ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА Фуқароларга давлат пенсиялари Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва талаш тартиби тўғрисида”ги Низомга қатъий риоя қилинган ҳолда тайинланади ва тўланади.

ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ УЧУН ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАК?

ЖАВОБ: Давлат пенсияларини тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига мурожат қилинади.

ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИНИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ МАВЖУД?

ЖАВОБ: Қонун билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланган:

  • ѐшга доир пенсия;
  • ногиронлик пенсияси;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси. Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯ НЕЧА ЁШДА ТАЙИНЛАНАДИ?

ЖАВОБ: Қонуннинг 7-моддасига кўра ѐшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

  • эркаклар — 60 ѐшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
  • аѐллар — 55 ѐшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Пенсия тайинлаш учун (7-модда) етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ѐшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади.

ЁШИДАН ҚАТЪИ НАЗАР КИМЛАР ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА?

ЖАВОБ: Қуйидагилар ѐшидан қатъи назар имтиѐзли пенсия олиш ҳуқуқига эга:

а) кон саноатидаги етакчи касб эгалари бўлган ходимлар — башарти, улар ана шу ишларда камида 20 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, I қисм);

б) бевосита ерости ва очиқ кон ишларида (шу жумладан, кон-қутқарув қисмларининг шахсий таркиби) кўмир, маъданлар ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишда, шахталар ва конлар қурилишида тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар — башарти, улар ана шу ишларда камида 25 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, II қисм);

НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ КИМЛАРГА ТАЙИНЛАНАДИ?

ЖАВОБ: Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ѐки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.

«ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ» АХБОРОТ ТИЗИМИ ҚАНДАЙ ДАСТУР?

ЖАВОБ: «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими — идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ѐрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ѐрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизимидир.

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ЁКИ МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ УЧУН ҚАЕРГА АРИЗА ТОПШИРИШ КЕРАК? ЖАВОБ: Болалар нафақаси ѐки моддий ѐрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ѐки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига (МФЙ) тақдим этилади.

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ЁКИ МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ УЧУН ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШ КЕРАК?

ЖАВОБ: Аризага қўшиб қуйидагилар илова қилиниши керак.

  • Ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ѐки ID-картаси нусҳаси; · Болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;
  • Никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси.

ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ЁКИ МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТАЙИНЛАШ РАД ЭТИЛАДИ? ЖАВОБ: Қуйидаги ҳолларда ариза рад этилади.

  • Ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад белгиланган мезондан (498 557 сўм) ошганда;
  • Биттадан ортиқ кўчмас мулки ѐки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;
  • Ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаси ҳамда ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган автотранспорт мавжуд бўлганда;
  • Оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаѐтган аъзолари мавжуд бўлганда;
  • Расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ѐки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаѐқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ѐки уларнинг оила аъзолари
  • ортиқча иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан;
  • пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан таркиб топади.

 

ПЕНСИЯ МИҚДОРИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?

ЖАВОБ: Пенсиянинг миқдори қуйидагича аниқланади:

а) ѐшга доир пенсия учун — ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган ѐшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида;

б) I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси учун —ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин ѐшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида;

г) оиланинг меҳнатга лаѐқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун —ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин ѐшга доир энг кам пенсиянинг камида 50 фоизи миқдорида; д) ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга ѐки вафот этган ѐлғиз онанинг болаларига, ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин ѐшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида.

ОРТИҚЧА ИШ СТАЖИ УЧУН ПЕНСИЯ ҚАНДАЙ ОШИРИЛАДИ?

ЖАВОБ: Пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг таянч миқдорлари қуйидагича оширилади: — ѐшга доир ва ногиронлик пенсиялари учун ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида оширилади; — боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун —ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида оширилади. Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, БҲБМнинг ўн икки баробари миқдори доирасида амалга оширилади.

ПЕНСИЯНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

ЖАВОБ: Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган 60 календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.

МИСОЛ УЧУН: 35 йил иш стажи ва 3 900 000 сўм ўртача ойлик иш ҳақига эга бўлган эркак кишига ѐшга доир пенсия пенсия миқдори қуйидаги ҳисобланади: Фуқаронинг ўртача олйик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан (3 888 000 сўмдан) юқори бўлганлиги сабабли, пенсия ҳисоблаш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 888 000 сўмдан пенсия ҳисобкитоб қилинади. Энг аввалам бор пенсиянинг таянч миқдори аниқланиб олинади – 2 138 400 сўм (пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг яъни 3 888 000 сўмнинг 55 %). Сўнгра ортиқча иш стажи учун пенсияни оширилиши – 388 800 сўм (ҳар бир ортиқча иш стаж учун пенсияни ҳисоб- китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи 1 %га оширилади яъни пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг яъни 3 888 000 сўмнинг 10 %). Жами пенсия миқдори — 2 527 200 сўм = 2 138 400 + 388 800 БИЛИШ МУҲИМ! Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн икки бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

КИМЛАРНИНГ ПЕНСИЯСИГА ҚАНЧА МИҚДОРДА УСТАМА ҲАҚЛАР БЕЛГИЛАНАДИ?

ЖАВОБ: Ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

а) I гуруҳ уруш ногиронларига — БҲБМнинг 150 фоизи;

б) II гуруҳ уруш ногиронларига — БҲБМнинг 125 фоизи; г) кўзи ожизлик I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — БҲБМнинг 100 %;

д) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — БҲБМнинг 75 фоизи;

е) II гуруҳ ѐлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — БҲБМнинг 75 фоизи; ж) уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — БҲБМнинг 50 фоизи;

з) 1941 — 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — БҲБМнинг — 30 фоизи;

и) вафоти ҳарбий хизмат ѐки ички ишлар органларидаги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — БҲБМнинг 30 фоизи. к) Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — БҲБМнинг 100 фоизидан 150 фоизигача.

л) ѐшидан қатъи назар имтиѐзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — БҲБМнинг 75 фоизи;

м) театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайѐрловчи ўқув муассасаларининг профессорўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — БҲБМнинг — 50 фоизи.

 

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА КОМПЕНСАЦИЯ КИМЛАРГА ТАЙИНЛАНАДИ?

ЖАВОБ: Қуйидагилар ПҲБМнинг 45% миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади: а) 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар.

б) ўзгалар парваришига муҳтож ѐлғиз пенсионер ва нафақа олувчмлар;

в) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

г) фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

д) Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

е) кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

ж) Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

з) ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ѐшидаги шахслар.

— 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари – 50 % миқдорида; — 1941 — 1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларга — 25% миқдорида ҳисобланади.

Фуқароларга давлат пенсиялари ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги ва шу мазмундаги бошқа саволларга Избоскан туман прокурори ёрдамчиси М. Т. Иброҳимов ҳамда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошлиғи М. Нурдиновлар тўлақонли жавоб бердилар.

 

Улашинг: