Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Соғлик қадри беморликда билинади

Инсон борки албатта касалликка чалиниши мумкин. Саломатликнинг қадри беморликда билинади. Айниқса дард танамизда узоқроқ меҳмон бўлиб қолса, бу руҳиятимизга ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Ана шундай пайтда ўз касбини яхши билган, тажрибали, билимли тиббиёт аҳли жонимизга оро киради.
Туманимиздаги Элёрбек Нурматов раҳбарлигидаги Вилоят сил касалликлари шифохонасида Умарали Асқаров, Абдулла Камолов, Лазокат Қосимова, Лениза Довутова ҳамда Хамидулло Акбаров сингари фидоий шифокорлар, Одинахон Қўйчиева, Саидахон Валиева, Гулмирахон Аҳмедова, Дилором Усубалиева, Мирзахожи Хожиқўзиев, Мамура Ёқубова, Гулчеҳра Жўраева сингари ўрта тиббиёт ходимлари беморлар саломатлигини тиклаш борасида самарали меҳнат қилмоқдалар. Улар ўтган йиллар давомида қанчадан-қанча дардмандларга шифо ато этишди.
Шифохона 240 ўринга мўлжалланган бўлиб, учта даволаш бўлими мавжуд. Ҳозирда 120 нафар бемор даволанмоқда. Жорий йилнинг 6 ойи давомида 318 нафар бемор даволанган бўлса, шулардан 116 нафари янги касалликка чалинган беморлардир.
Шу нарса диққатга сазоворки, тиббиёт ходимларининг ўз вазифаларига масъулият билан ёндошувлари сабаб касалликни эрта аниқлаш ва даволаш ишлари йилдан йилга яхшиланиб боряпти.
-Ҳозирда беморлар профилактика жараёни осонлашди,-дейди шифохона бош шифокори Элёрбек Нурматов.-2019 йил март ойида Францияда ишлаб чиқарилган “Gane xper” замонавий аппарати келтирилди. У 2 соат ичида сил касаллиги бор ёки йўқлигини ҳамда дориларга чидамлилигини аниқлаб беради. Жорий йилда ушбу аппаратни янги ультратовушли тури келтирилди. Унда эса бир соат ичида касаллик аниқланишига эришилади. Келгусида шифохонага янги турдаги тиббий жиҳозлар олиб келиниши ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Шифохонамизда беморлар касаллик тасдиқлангандан сўнг 2-3 ой давомида ётиб даволанадилар. Уларга бепул дори-дармонлар, уч маҳал иссиқ овқат берилади, малакали тиббиёт ходимлари назоратида бўлади. Беморларга бюждет маблағларидан ва марказлашган ҳолда дори-дармонлар етказиб берилади.
Шифохона 1974 йилда бунёд этилган бўлиб, 2014-2015 йилларда қайта реконструкция қилинган ва шу йили Андижон вилояти Сил касалликлари шифохонаси мақоми берилди. Бу ерда ўпка сили касалликлари даволанади. 2018 йилда шифохона бўлимларга ажратилган. Ошхона биноси қайта жиҳозланди, 2 та янги 160 миллион сўмга иситиш қозони ўрнатилди. Узлуксиз табиий газ, сув, электр энергияси билан таъминланган. Жорий йилда шифохонанинг 1700 метр деворлари янги қурилди.
Бугунги пандемия шароитида санитария қоидалари меъёрлари бўйича шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходимлар, беморлар хароратлари ўлчаланади, дезинфекция қилиниб, беморлар сараланади. Максимал даражада узоқдан қатнаб ишловчи ходимларга меҳнат таътили берилди. Ҳар куни ходимларнинг хароратлари ўлчаниб, махсус кийимлар тарқатилади. Бўлимларда изоляция хоналари ташкил қилинди. Covid-19 пандемияси бош­лангандан буён шифохонага мурожаат қилган беморларда короновирус касаллиги аниқланмади.

Суратда: Сурайё Ҳайитматова ва Манзурахон Қодировалар иш пайтида.

Улашинг: