Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

БАЙРАМ ТАБРИГИ

ИЗБОСКАН ТУМАН ҲОКИМИ ИСМОИЛОВ СЕРОБИДИН ПОЗИЛЖОНОВИЧНИНГ “12-МАЙ – ХАЛҚАРО ҲАМШИРАЛАР КУНИ” БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

1974 йилда Халқаро ҳамширалар Кенгаши ташаббуси билан ҳамшира соҳаси асосчиларидан бири Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни муносабати билан 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида йил тақвимига муҳрланган.

Ҳамшира ҳақида сўз кетар экан, тиббиётнинг турли соҳаларида кунни тунга улаб ишлаётган фидойи, билимдон, моҳир, чаққон, эпчил, зукко, ўрта тиббиёт ходимларининг қиёфаси кўз ўнгимизда жонланади.
Замонавий тиббиётни ҳамширалар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Энг илғор технологияларга асосланган амалиётларни ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида патронаж ҳамшираларнинг ўрни беқиёсдир.
Айни дамда қўли енгил, ҳушмуомала ҳамшираларимиз касалланган фуқароларни даволаш ишларида ҳам чин маънода қаҳрамонлик кўрсатишаётганини алоҳида таъкидлаш ўринли.

Ибоскан туман тиббиёт бирлашмасида 1000 нафардан зиёд ўз касбига садоқатли ҳамширалар тиббиётнинг турли бўғинларида самарали фаолият юритиб келаётганини алоҳида таъкидламоқчимиз. Фурсатдан фойдаланиб барча ҳамшираларимизни “12 май — Халқаро ҳамширалар куни” билан самимий табриклайман, шарафли меҳнатингизни ҳамиша қадрлаймиз, эътироф этамиз.

Бутун туманимиз аҳли Сиздан миннатдор!

Сизнинг фидокорона меҳнатингиз, куну тунлар чеккан заҳматингиз таҳсинга лойиқ. Сизлар саломатлик посбонлари, тиббиёт фидойиларисиз. Доимо бахтимизга соғ-омон бўлинг! Оилангиздан файзу барака аримасин, фарзандлар бахти-камолини кўриш насиб қилсин

Улашинг: