Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Эхинококк касаллиги итлардан юқадими?

❓Эхинококк касаллиги итлардан юқадими?

✍️ Педиатр Муҳсина Умарова:

Эхинококклар сестодозлар оиласига мансуб паразитлар бўлиб, зарарланган одамнинг асосан жигар, ўпка, буйрак, мия ва бошқа органларида паразитар кисталар пайдо қилади.

Касалликнинг асосий манбаи ҳам қўзгатувчининг асосий хўжайини ҳам итлар ҳисобланади. Касаллик болаларга асосан итлардан юқади.

Етилган тухумлари ҳайвон нажаси билан ташқи муҳитга ажралади. Касаллик болаларга тўғридан тўғри контакт йўли билан, яъни силаш ёки эркалаш пайтида ёки паразит тухумлари билан зарарланган кўкат ёки мевани ейиш ва зарарланган сувни ичиши орқали юқиши мумкин.

❗️Касалликни олдини олиш чоралари:

◽️болаларни ҳайвонлар, айниқса, итлар билан контактда бўлишининг олдини олиш;
▫️шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиб, овқатдан олдин қўлларни яхшилаб совунлаб ювиш;
◽️кўкат ва меваларни ювиб истеъмол қилиш, сувни эса қайнатиб ичиш тавсия этилади.

Улашинг: