Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«БОТУЛИЗМ» касаллигидан эхтиёт бўлинг !!!

БОТУЛИЗМовқатдан захарланишнинг энг оғир тури хисобланади. У табиатда кенг тарқалган бўлиб, хавосиз, яъни, кислародсиз мухитга тушиб қолгандагина ўзидан ўта хавфли захар ишлаб чиқаради. Ботулизм микроблари кўпинча химоя пўстлоғига ўралган спораларга айланиб олади. Бу холатда у ташқи табиий таъсирларга чидамли бўлиб, узоқ йиллар тупроқда сақланади. Микроб мабода сувга тушгудек бўлса, 5-6 соат қайнатилса, у ўлади. Микроблар асосан хайвонлар ичагида кўпайиб, уларнинг натижаси билан ташқарига чиқиб туради. Улар хўл мева, озиқ-овқат махсулотлари ва ем-хашакларга тушиши мумкин. Биз қиш ойларида истеъмол қилиш учун хўл мева ва сабзавотлардан, уй шароитида консерва махсулотлари тайёрлаймиз. Агар бу махсулотлар санитария ва гигиена қоидаларига амал қилинмай тайёрланса банкаларда ботулизм микроблари юзага келади ва улар споралар хосил қилади. Булар асосан хавосиз бўшлиқда харакатга тушадилар ва ўзларидан токсин, яъни захар ишлаб чиқара бошлайдилар. Кўпинча зарарланган банкалар ва унинг ичидаги махсулотларда хеч қандай ўзгариш сезилмаслиги мумкин. Баъзан эса беркитилган банкаларнинг қопқоқлари шишиб қолади. Кўпинча билмасдан ботулизм билан захарланган махсулотларни истеъмол қилиб қўйиш холатлари юз бериши мумкин. Бунда ботулизм захари организмга тушгач, қонга сўрилади ва қон орқали бутун организмга  тарқалиб,  ошқозон  ичак  хамда  асаб  системасини зарарлайди.

Касаллик 2 соатдан  24 соатгача намоён бўлади. Дастлаб беморнинг кўнгли айнийди, қайт қилиши мумкин. Боши оғрийди ва айланади. Дармони қуриб, қўл ва оёқлари кучсизланади. Қорни оғриши ва ич кетишини кузатилади,  беморга баъзан нарсалар иккитадан кўринади. Овқат, сув ёки чойни ютиши хамда нафас олиши қийинлашади. Шундай пайтларда беморни зудлик билан шифохонага олиб бориш зарур. Акс холда у ўлимга олиб келиши мумкин.

  • Бозор ва савдо дўконларидан ёрлик (этикетка) бўлмаган, уй шароитида тайёрланган консерва махсулотларини харид килмаслик.
  • Номаьлум шароитда тайёрланган махсулотларни сифати ва хавфсизлигига кафолат берувчи хужжати (сертификати) бўлмаган махсулотларни сотиб олмаслик.
  • Мева сабзавотлардан тайёрланган консерва банкаларини очишдан олдин уни чайкатмасдан яхшилаб кўздан кечириш, яъни банкадаги суюқлик тиниқлигига, махсулот эзилмаганлигига эътибор бериш.
  • Консерваларни қуруқ ва хаво яхши айланиб турувчи жойларда сақлаш.

Шунинг учун ботулизм касаллигининг ўта хавфли эканлигини унутмаслик керак.

Аввало касалликнинг олдини олиш учун консерва махсулотларини ўта талабчанлик билан, санитария-гигиена қоидаларига амал қилган холда тайёрлаш, сақлаш лозим. Эхтиётсизлик туфайли зарарланган махсулотларни истеъмол қилиб қўйилган пайтларда зудлик билан шифокорга учрашишни маслахат берамиз. Ушбу холатларни ўтиб кетади деб бепарво бўлиш асло ярамайди.

Хурматли хамюртлар, соғлигингиз ўз қўлингизда, агар юқоридаги тавсияларга қатьий амал қилсангиз нафақат ўзингизни балки оила аъзоларингизни хам соғлигини сақлаган бўласиз.

 

 СЭО ва ЖСХБ Овқатланиш гигиенаси

бўлинмаси мутахассиси: М.Вахобова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг: