Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ердан ноқонуний фойдаланишга йўл қўйилмайди

Ердан ноқонуний фойдаланишга йўл қўйилмайди

Ер умуммиллий бойлик ҳисобланиб, давлат томонидан муҳофаза қилинади.  Ундан фақатгина оқилона фойдаланиш зарур.

Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида2021 ЙИЛ 16 АВГУСТ КУНГИ 708-СОН БИЛАН Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН БЎЛИБ БУНДА

«Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органларни хабардор этиш бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрмаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса»;

санкциясидаги «юз бараваридан бир юз эллик бараваригача» деган сўзлар «икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги «бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача» деган сўзлар «тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«229 прим 6 — модда. Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бирқисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш

Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш, —

Базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1) 60-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, —

Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, —

Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари, мансабдор шахсларга эса — уч юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа в аўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади»;

2) 60 прим 1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органлар хабардор этилмаганлиги, —

Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

3) 65-модда:

Биринчи қисмининг санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача» деган сўзлар «етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

Иккинчи қисмининг санкциясидаги «уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача» деган сўзлар «етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

Учинчи қисмининг санкциясидаги «беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

Тўртинчи қисмининг санкциясидаги «уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«68 прим 1-модда. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, —

Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

– Кадастр агентлигининг Избоскан тумани бўлими ходимлари томонидан ер майдонларидан фойдаланиш юзасидан доимий мониторинг ва назорат ишлари олиб борилиб, аниқланган қонунбузилишларнинг олдини олиш ва чора кўриш учун ҳудудий ҳокимликка, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот ва тақдимномалар киритиб борилмоқда.

Кейинги вақтларда ер участкаларини ноқонуний ажратиб бериш, ер эгаларининг ҳуқуқларини қўпол равишда бузиш ва ер ажратишда коррупциявий ҳолатларга йўл қўйиш каби салбий ҳолатлар қайд этилмокда.

Бундан ташкари Мамалакатимиз қонунчилигига кўра кўчмас мулкларга бўлган мулкий муносабатлар давлат рўйҳатидан ўтказилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилган бўлсада, аксарият ҳолларда, айрим юртдошларимиз бу тартибга бепарволик билан ёндашаётганлиги маълум бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 68 прим-1 –моддасида“Ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик”-фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса – ўн беш баравари жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилганлигини эслатиб ўтаман. Шунинг учун жисмоний ва юридик шахслар ўз эгалигингиздаги ҳар қандай ер участкаларини, шунингдек бино-иншоатларингизни ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиб олишингизни сўраб қоламиз. Акс ҳолда Сизга нисбатан юқоридаги талаб буйича маьмурий жарима қўлланиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Кўчмас мулкка бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга бепарво бўлманг.

Ғ.Абдураззақов,          кадастр агентлиги  Избоскан  тумани  бўлими   бошлиғи

 

Улашинг: