Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Онлайн хизматлардан фойдаланинг

Онлайн хизматлардан фойдаланинг

Ўзбекистонда пенсия тўловларини бошқаришда муҳим қадамлар қўйилди. Пенсия жамғармаси томонидан мй.гов.уз портали орқали онлайн хизмат ишга туширилди. Янги имконият фуқароларни ортиқча ҳужжатбозлик ва идораларга бориш заруратидан халос қилиб, пенсия масаласида масофавий хизматлар қамровини кенгайтиради.

Энди пенсия олувчилар туман ёки шаҳар пенсия бўлимларига шахсан мурожаат қилмасдан, барча жараённи электрон тарзда амалга ошириши мумкин. Бу, айниқса, ёши катта фуқаролар ва ҳаракатланиши чекланган шахслар учун қулайлик яратади. Хизмат пенсия тизимида рақамлаштириш жараёнлари изчил давом этаётганини кўрсатади.

Бу қандай хизматлар?

✅  Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz порталида йўлга қўйилган онлайн хизматлардан фойдаланинг.

Пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш (https://oldmy.gov.uz/uz/service/1360)

«SMS-Пенсия» хизматига уланиш ва рақамни ўзгартириш (https://my.gov.uz/uz/service/1139)

Пенсия тайинлаш учун ариза бериш (https://my.gov.uz/uz/service/975)

Пенсия жамғармаси ҳисобида туриши тўғрисида маълумотнома олиш (https://my.gov.uz/uz/service/990)

Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари манзил маълумотлари (https://my.gov.uz/uz/service/560)

Пенсия беришни тўхтатиб туришга ариза бериш (https://my.gov.uz/uz/service/957)

Тўланган пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома олиш (https://my.gov.uz/uz/service/996)

Пенсия Қонунининг моддалари бўйича ҳисоботни шакллантириш (https://my.gov.uz/uz/service/1077)

Маълумот учун, мазкур хизматлардан my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтгандан сўнг фойдаланиш мумкин.

 

Пенсия жамғармасининг Избоскан туман бўлими.

Улашинг: