Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Меҳнат дафтарчасини рақамлаштириш нима?

Меҳнат дафтарчасини рақамлаштириш нима?

ЭСЛАТМА:

Фуқаролар агар ишлаётган бўлсалар меҳнат дафтарчасини рақамлаштириш учун ўз ташкилотининг кадрлар бўлимига мурожаат қилиб, меҳнат дафтарчасидаги маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими”га (my.mehnat.uz) киритишни сўраши лозим.

Шу билан бирга, фуқаролар ўз маълумотларини мазкур сайт орқали мустақил равишда, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, жисмоний шахс сифатида тизимга кириб киритишлари мумкин.

Хусусан, ҳозирда ишсиз бўлган фуқаролар ўз меҳнат дафтарчасини рақамлаштириш учун Бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўлимларига, яъни туман бандлик бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Қўшимча тарзда таъкидлаш лозимки, меҳнат дафтарчасини рақамлаштириш хизматлари Ўзбекистон фуқаролари учун мутлақо бепул.

Бу – қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасидаги меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни электрон шаклга ўтказишдир. Меҳнат дафтарчасини рақамлаштиришни нима афзалликлари бор?

1⃣ Иш фаолиятингизни рақамли тизимда юритиш ва маълумотларингизни хавфсиз сақлаш имконини беради (қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарчалари йўқолиши ёки яроқсиз ҳолатга келиши мумкин)

2⃣ Пенсия тайинлашда меҳнат стажи автоматик аниқланади ва фуқароларнинг ортиқча вақт сарфи тежалади.

3⃣ Давлат хизматларидан тез ва осон фойдаланиш имконини беради.

Х.Абдужабборов,

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Улуғнор туман бўлим бошлиғи   .

Улашинг: