Бугунги кунда глобаллашувнинг шиддатли тус олиши дунё миқёсида ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг тобора авжига чиқишига замин яратмоқда. Шундай шароитда тинчлик, барқарорликни сақлашда маънавият ва маърифатга эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек “Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни, албатта, яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир. Мана шундай қараш бутун халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан кенг ва қизғин қўллаб-қувватланаётгани маънавий тарбиянинг нақадар долзарб аҳамиятга эга эканини кўрсатади”.
Миллатимиз ва халқимиз менталитетини ўзида намоён этувчи буюк маънавиятимизни асраш халқимиз тақдири ва келажаги, ҳаёт-мамотимиз вазифаси эканлигини англаш ўта муҳим вазифадир. Глобаллашув даврида дунёда вужудга келаётган таҳликали вазият тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Дунё миқёсида кескин ғоявий курашларнинг авж олиши, турли мафкуралар тўқнашуви, демократия ёки турли диний таълимотлар шиорлари билан “чиройли” ниқобланган ёвуз ғояларни сингдиришга интилиш тобора кучайиб бормоқда. Дунё хавфсизлиги ва барқарорлигига жиддий раҳна солишга интилаётган экстремизм, терроризм, ақидапарастлик, гиёҳвандлик каби таҳдидларнинг мавжудлиги жиддий фикрлашни талаб этмоқда. Бу борада, дунё миқёсида вужудга келаётган таҳликали вазиятлар кучайиб бораётган хавф – хатарлар, қонли тўқнашувлар, сиёсий ва иқтисодий қарама – қаршиликлар, терроризм, радикализмнинг тобора авж олиши тинчлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солаётганлиги тобора ойдинлашмоқда.
Туманимизда ҳам маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан жойларда турли тушунтириш ишлари, тадбирлар ва адабий бпдиий кечалар ташкил этилмоқда.





Избоскан туманидаги 2- умумтаълим мактабида ўқитувчилар ҳамда юқори синф ўқувчилари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида навбатдаги мазмунли учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ёшлар онгида маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш, уларни турли ёт ғоя ва зарарли таъсирлардан асраш, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сўзга чиққанлар маърифатли жамиятни шакллантиришда таълим-тарбиянинг ўрни беқиёс экани таъкидланиб, билимли ва онгли ёшлар — юрт келажагининг мустаҳкам пойдевори экани қайд этилди. Шунингдек эртанги кунимиз эгаларига билим олишлари ва касб-ҳунар ўрганишлари учун давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан яратилиб берилаётган кенг имкониятлар ва ғамхўрликлар тилга олинди.
Тадбир очиқ мулоқот ва савол-жавоблар руҳида ўтиб, иштирокчиларга муҳим тушунчалар берилди.
“Жаҳолатга қарши маърифат” асосида ишларни ташкил қилиш жамиятда ўзаро бир-бирини тушунишни қўллаб-қувватлайди ҳамда тинчлик-барқарорликни таъминлашда, ёшлар онгида маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш, уларни турли ёт ғоя ва зарарли таъсирлардан асраш, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ўзига хос аҳамият касб этади.

