Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Истеъдодли ёш мусиқачи халқаро танлов ғолиби

Истеъдодли ёш мусиқачи халқаро танлов ғолиби

Юртимизда ёшларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш, уларни санъат ва маданиятга ошно этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Ана шундай иқтидорли ёшлардан бири — Розия Турғунова.

Розия Турғунова асли Андижон вилояти Избоскан тумани Тўрткўл қишлоғида

туғилган. Ҳозирги кунда у Тошкент шаҳрида яшаб, мусиқа соҳасида билим ва маҳоратини ошириб келмоқда.

Ёш бўлишига қарамай, у санъатга бўлган меҳри, тиришқоқлиги ва истеъдоди билан кўплаб ютуқларга эришмоқда.

Яқинда Розия Турғунова Россиянинг “Корабль знаний” таълим портали томонидан ташкил этилган халқаро “Звёздный путь” танловида иштирок этиб, “Мусиқий ижод” номинациясида муносиб қатнашди ва фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Танловда турли мамлакатлардан қатнашган ёш ижодкорлар орасида ғолибликни қўлга киритиши унинг истеъдоди ва меҳнати самараси эканини кўрсатади.

Мазкур мусиқий ижодий иш “Тожик темплари” мавзусида бўлиб, уни тайёрлашда устозлари — педагог Мирсагатова Д.Х. ҳамда концертмейстер Хасанова Д.А.нинг ҳиссаси катта бўлди. Улар ёш мусиқачининг иқтидорини ривожлантиришда ўз билим ва тажрибаларини аямадилар.

Бугунги кунда Розия Турғунова каби иқтидорли ёшлар юртимизнинг санъат соҳасидаги келажаги ҳисобланади. Унинг халқаро танловдаги муваффақияти нафақат ўзи учун, балки унинг туғилиб ўсган юрти — Избоскан тумани учун ҳам катта фахрдир.

Избосканликлар, айниқса  тўрткўлликлар ана шундай талантли ҳамюрлари билан чексиз фахрланадилар.

Ишонамизки, ёш мусиқачининг бундан кейинги ижодий ютуқлари янада кўпайиб, у юртимиз санъатини халқаро майдонларда муносиб тарғиб этади.

Унинг бу ютуғи шу билангина чекланиб қолмайди. Биз

Муҳаммаджон Мирзаабдуллаев,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Улашинг: