
Ногиронлик пенсияси тайинланиши учун ҳеч қаерга мурожаат қилишингиз шарт эмас.
✅ Бугунги кунда ногиронлик пенсиялари Пенсия жамғармаси томонидан проактив (фуқароларнинг мурожаатисиз) тайинланмоқда.
➡️Яъни ногиронлиги бўлган шахсларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгилангандан сўнг Пенсия жамғармаси ушбу маълумотларни электрон равишда олиб, ногиронлик пенсиясини автоматик тайинлаб беради.
Бунинг натижасида, ушбу тоифа шахслар уларга пенсия тайинланиши учун Пенсия жамғармасига боришлари талаб этилмайди.
Пенсия тайинланганлиги тўғрисида уларнинг номида бўлган телефон рақамларига «пенсия тайинланганлиги тўғриси»да СМС хабар юборилади.
Телефон рақами йўқ ёки номида бўлмаган пенсионерларга бу ҳақида почта хизмати орқали хабар етказилади.
Рахимов Улугбек,
Бюджетдан Ташкари Пенсия жамгармаси Бустон туман булими мутахасиси

