Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

НАФС БАЛОСИГА ДУЧОР БЎЛГАНЛАР

Жиноятга жазо муқаррар

Шундай кишилар борки улар улар қилмишларининг нечоғлик қоралигини билганлари  ҳолда бу ишининг муқаррар жазоси борлигини ҳис этиб турсада нафс балосидан қутула олмайдилар. Атрофидаги инсонларни алдашга, фирибгарлик билан уларнинг мол-мулкнини қўлга киритишга ҳаракат қиладилар. Минг хил турланиб уларнинг ишончига киришга ҳаракат қиладилар. Қўлга тушиб айблари ошкор бўлганда эса минг тавалло билан пушаймонлигини баён қиладилар, раҳм-шафқат сўрайдилар, бу ишни иккинчи қилмайман, дея такрор-такрор айтадилар. Ҳўш, бундай кимсаларнинг ана шундай ҳолатга тушиб қолмасликларининг чоралари бормиди? Албатта, қонунга зид иш қилмасдан, пешона тери тўкиб пок меҳнат билан ҳалол нон топсалар бўлди эди.  Лекин…

Алёрбек (исм-фамилиялар, манзиллар ўзгартирилган) олий маълумотли, обрўли  бир ташкилотда гидротехник-муҳандис бўлиб ишлар эди. Нима ҳам бўлди-ю енгил йўл билан, меҳнатсиз даромад қилишни, чўнтагини ҳаром пул билан қаппайтиришни ўйлаб қолди. «Ке мендан нима кетди, бир ҳаракат қилиб кўрайчи, зора бадавлат бўлиб кетсам». Унинг кўз ўнгидан жарақ-жарақ АҚШ доллари ўта бошлади.

Албатта бунинг учун у бирорта гапига кирадиган  одамни топиши керак эди-да. Бундай одам узоқ ҳам куттирмади.  Фуқаро М.Ш. билан суҳбати жараёнида тумандаги бир маҳалланинг ҳудудида 0,08 га ер майдони борлигини, бу жойни келишиб қолса сотиши мумкинлигини, 7500 АҚШ долларига сотса  мансабдор танишлари орқали туман ҳокими қарорини чиқартириб бериши мумкинлигини қистириб ўтди.  М.Ш. эса анчадан буён ана шундай ер олиш истагида эди. Қонуний бўлса, ҳужжатлари жойида бўлса нимага ҳам олмайди?

М.Ш.нинг қатор саволларига Алёрбек бийрон-бийрон жавоб бериб унинг ишончини қозонди. М.Ш. ер майдонини бориб кўриб, ҳужжатлаштириш тартибини сўраганида Алёрбек 7500 АҚШ долларидан 3500 ни берганидан сўнг ушбу ер майдонидан фойдаланиш учун шартнома  қилиб беришини, кейинчалик ер майдони ҳужжатларини тайёрлатиб беришини ва қолган 300 АҚШ долларини олишини, ер майдони бўйича  турар жой учун туман ҳокими қарори ва кадастр ҳужжатларини тайёрлатиб берганидан сўнг қолган 1000 АҚШ долларини олишини айтди.

Алёрбек шунча алдаса-да, шунчалик унинг ишончига киришга ҳаракат қилсада М.Ш. унинг сўзларидан ҳатти-ҳаракати ноқонуний эканини англаб етди ва бу ҳақда тегишли жойларга хабар етказди.

Келишилган кунда Алёрбек М.Ш.дан 3500 АҚШ долларини ва паспортини олаётган департамент ходимлари томонидан қўлга олинди.

Аслида бу ер Алёрбекка тегишли эдими? Афсуски  М.Ш. кўрсатилган ер бошқа кишиники бўлиб, ердан фойдаланиш ва атрофни сақлаш ҳуқуқи бор эди.

 

Суд  мажлисида Алёрбек айбини тан олиб, қилмишидан пушаймон эканлигини айтди ва енгиллик берилишини сўради. Гувоҳларнинг судда берган кўрсатмаларини тинглаб,жиноят ишидаги ариза, тақдим қилинган барча ашёвий далиллар йиғиндиси билан айбдорлик ўз исботини топди. Суд судланувчи Алёрбекни М.Ш.ни пора беришга қизиқтирган деган хулосага келди ва қилмишига яраша жазо тайинлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар бир қилмишнинг, ҳар бир жиноятнинг жазосиз қолиб кетади, деганлар бўлса адашадилар. Қилмиш-қидирмиш, дейдилар. Буни унутмаслик даркор.

 

Ж. Якубхўжаев,

Жиноят ишлари бўйича  Избоскан туман судининг раиси .

 

 

 

 

 

Улашинг: