Ҳурматли пенсионерлар!
✅ Пенсия жамғармаси сизга қулайликлар яратишда давом этмоқда. Бугунги кунда my.gov.uz порталининг мобил иловасида «Пенсия гувоҳномаси»ни онлайн кўриш имконияти мавжуд.
✅ Ушбу қулайликдан фойдаланиб, пенсионер эканлигингизни тасдиқловчи «Пенсия гувоҳномаси»ни онлайн кўришингиз ва сўралган жойга электрон шаклда тақдим этишингиз мумкин. (https://lex.uz/uz/docs/-7283178)
👉 Маълумот учун: «Пенсия гувоҳномаси»ни онлайн кўриш учун my.gov.uz мобил иловасида рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.
A.ХАМИДОВ,
Шахрихон туман Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи






