Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

САВОЛ ВА ЖАВОБ

Менинг 3 нафар фарзандим бор. Болалар пули олгани БТП жамғармасига мурожаат қилдим. БТПЖ ходимлари базасида 1 та бола ортиқча чиқаётганлигини маълум қилишди. Бу болам 2011 йил 2.5 ёшда вафот этган эди.  Туман ФҲДЁ бўлимига бориб муаммони ҳал қилиш лозимлигини айтишди.  Ушбу муаммони қандай ҳал қилиш  мумкин ?

Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига асосан

бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш “ФҲДЁ ягона электрон архиви ” базасида мавжуд бўлган маълумотлар асосида шаклланмоқда. бундай ҳолатда Сиз биринчи навбатда  ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишингиз лозим бўлади. ФҲДЁ бўлимида фарзандингизнинг ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви текширилади.  Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви  мавжуд эмаслиги аниқланса фарзандингиз яшаб вафот этган жойдаги поликлиникага мурожаат қиласиз. Тиббиёт  муассаса  раҳбари худуддаги  ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни  ФҲДЁ органига ўз вақтида юборилиши устидан назорат қилишлари шарт деб белгиланган. Поликлиника ўз навбатида Ўлим ҳақидаги қайд қилиш журналини текшириб натижаси бўйича ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумот беради. ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома қандай хужжат асосида берилганлиги ҳақида  ҳамда тегишли ФҲДЁ архивида ўлими қайд қилинмаганлиги ҳақида қўшимча маълумот талаб қилинади. Хужжатлар шакллантирилгач етарли асос бўлганда ФҲДЁ бўлимида ўлими расмийлаштирилиб, ўлим ҳақида гувоҳнома ёзиб берилади. Фарзандингизнинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига вафот этганлиги ҳақида белги қўйилади. етарли асос бўлмаган тақдирда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро  судга мурожаат қилиш лозим бўлади.

 Саволга Олтинкўл тумани Адлия бўлими ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори Абдувоҳидова Гулноза Илясовна жавоб берди.

 

Улашинг: