Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ҲАР ТОМОНЛАМА ФОЙДА

Давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифи давомида  Марҳамат туманида ташкил этилган ва 1 майдан ишга тушган қуёнчилик кластерида бўлиб вилоятда гўшт етиштирилиши камлигига эътибор берганди. «Андижонда чорва кам, гўшт бошқа жойлардан олиб келиняпти. Қуён, парранда, балиқ кўпайтирилиб, гўшти истеъмолга чиқарилса, вилоятда гўшт нархи тушади. Камбағал оилаларга тарқатилиб, кластерлар томонидан қайта сотиб олинса, уларга даромад бўлади. Иқтисодий комплекс ва сектор раҳбарлари шу билан шуғулланиши керак», деб таъкидлаганди Президентимиз.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш, иш билан банд бўлмаганларни ишли қилиш мақсадида вилоятимизга 5 миллион дона «Броллер» жўжаларини тарқатиш режалаштирилганди. Бундан туманимизга 200 000 донаси ажратилиб, ҳозирда «Жонобод магнати» деҳқон хўжалиги томонидан аҳолига парвариш қилиш учун берилди.

-«Наслли қуёнлар ва туяқушлар», «Феот премиум стар» МЧЖлар томонидан шу кунгача 643 бош наслли қуёнлар келтирилиб, хонадонларга тарқатилди,-дейди туман бош зоотехниги Элёрбек Абдуллаев.-1800 бош серсут эчкиларни тарқатиш ишларини ҳам бошлаш арафасидамиз. Амалга оширилаётган бу ишлар туманимиз аҳли учун ҳар томонлама фойда бўлади. Гўшт сероб бўлиш билан бирга иш ўринлари кўпаяди, оилалар даромадли бўладилар.

 

Улашинг: