“Узим билан сухбат”

Айт Одил!
Осмондан чалпак ёғишин
Кутдинг.
Кутдинг.
Кутиб чарчамадингми?!
Не берар ўша
Бандаси тутқазар
Бир пача қоғоз.
Танангга ўйла
Ўйлагин бироз.
Нени ҳал қилар
Ўшал
Аъзолик қоғоз.
Нима
Битта
Ўнта
Бор,
Юзтасин
Киссангга солсанг.
Елканг кенгайиб,
Ҳайбатинг ошармиди, ё
Ёки
Чинга айланармиди
Сен билган рўё.
Ёзган бемаза шеъринг
Пурҳикмат, маънодор бўлиб
Навоий ғазалин ортда қолдирармиди?!
Ё!
Шох Бобур каби
Шох шоир бўлиб
Шох сатрларинг
Ташна қалб
Чанқоғин қондирармиди?
Эҳ,
Ношукур!
Ношукур банда
Банданинг соясига саломлар бериб
Ҳақ борлигин унутдингми ё?
Тавбалар қил.
Тавба.
Аллоҳ де,
Номин
Кўзингга сурт қилиб тўтиё.
Нозик қалбни кўксингга жойлаган
Ул эмасми?
Ул!
Хис ҳаяжонни юракка жолаган
Ул эмасми?
Ул!
Юрт ташвишида
Ён
Эл дардини
Ёз.
Ёз!
Такрор айтаман
Нега керак сенга
Аъзолик қоғоз.
Роббим туҳфаси
Юрак,
Юрак деган
Аъзонгга қулоқ сол.
Шундайингча қол.
Ҳақ кўйида ёз.
Ёздинг
Ёзмоқдасан.
Мудом ёзмоғинг керак.
Шоирлик
Девоналик
Бўлсин сенга муборак!
Одилжон ЖЎРАЕВ.
23.10.2026 йил.
