Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Уруғлик дон тайёрланиши — назоратда

Бугунги кунда ғаллакорларимиз томонидан етиштирилган донни йиғиштириб олиш ишлари энг қизғин паллада. Шундан уруғлик ғалла майдонларини ўриш ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, инспекция томонидан назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 июндаги “2020 йили ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросининг бажарилиши бажарилиши бўлим томонидан назорат олинган.
Мазкур қарорда 2021 йил ҳосили учун ҳудудларда ғалланинг селекцион навларининг ҳар бир авлодлар бўйича сифатли ва сара уруғлик донни ўз вақтида жамғариш мақсадида, уруғлик ғалла майдонларини ўриш, ташиш учун алоҳида ўрим-йиғим отрядлари ташкил этилди ҳамда уларга сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари ва ташиш транспортлари бириктирилди. Ғалланинг навдорлигини сақлаш, навларнинг аралашиб кетишининг олдини олиш борасида берилган топшириқлар ижроси юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек инспекциянинг ҳудудий бўлимлари томонидан уруғлик ғалланинг нав­дорлигини сақлаш мақсадида, биринчи навбатда уруғлик ғалла майдонларининг апробация кўригидан ўтганлиги бўйича тузилган далолатномалар ўрганилиб, дала четларида ғалла ўриб олиниб, товар донга топширилди ва қолган қисмини уруғлик дон учун топширишга назорат ишлари кучайтирилди. Бундан ташқари ҳар бир ғалла ўриш комбайнлари навдан-навга ўтиш жараёнида ишчи органлари дон қолдиқларидан тўлиқ тозаланиб, тегишли мутахассислар томонидан далолатномалар тузилганидан сўнг ўриш учун рухсат берилди.
Бугунги кунда Бош вазир ўринбосарининг топшириғига асосан сифатли уруғлик дон маркалашган Олтинкўл дон қабул қилиш шаҳобчасига етказиб берилмоқда. Туманимизда жами 768 гектар ерга 7 ҳил турдаги ғалла экилган. Ундан 2020 йил келгуси йил ҳосили учун 1400 тонна уруғлик дон топшириш режалаштирилган. Апробация гуруҳи томонидан 94 гектар майдондаги дон гене навдорликка келтирилмаганлиги сабабли уруғлик учун яроқсиз қилинган. 192 гектар майдондаги ғалланинг авлоди пасайтирилган. Инспекция томонидан 2 та дон ўриш комбайни ажратилган. Назорат қилиш инс­пекцияси келгуси йил ҳосил учун сифатли дон уруғи етиштирилишини қатъий назоратга олган ҳолда иш олиб бормоқда. Уруғлик дон тайёрлаш фақатгина яроқли деб топилган ғалла майдонларида, уруғлик дон комбайнлари тозалаттириб, талабга жавоб берадиган даражага келгандагина ўришга рухсат берилмоқда.

Жасурбек ЭРГАШЕВ,
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи

Улашинг: