Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Макроиқтисодий барқарорликнинг иқтисодиётимиздаги роли

Маълумки туманимиз хар соҳада Республика, вилоят ва туманлар қаторида ўз ўрнига эга. Туманимиз иқтисодий салохиятини ошириш бўйича хар йили ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Мақсадли дастурлар, инвестицион дастурлар доирасида ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳизмат кўрсатиш соҳаларида сезиларли ишлар бажариб келинмоқда.
Жумладан, 2020 йил туманимиз макроиқтисодий кўрсаткичлари бўйича:
Саноат сохасида: 2020 йилда январь-июнь ойлари давомида жами 358,9 млрд.сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 156,6 фоизни ташкил этмоқда. Аҳоли жон бошига саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажми 1511,7 минг сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 153,4 фоизга ортди. Шунингдек халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариши 121,4 млрд сўмга бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 113,7 фоизга ўсган. Аҳоли жон бошига ҳалқ истеъмол моллари хажми 511,3 минг сўмни ташкил этиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 111,4 фоизга ортди.
Қурилиш соҳасида: 2020 йил январь-июнь ойларида қурилиш хажми 60,4 млрд.сўмга тенг бўлиб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 72,5 фоизни ташкил этди. Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 97,5 млрд.сўмни ташкил қилиб ўтган 2019 йилга нисбатан 60,6 фоизга қайд этилган. Бунга сабаб пандемия даври иқтисодий сохаларга ўз таъсирини кўрсатди. Айрим хусусий тадбиркорлик субъектлари иш фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги сабаб бўлган.
Қишлоқ хўжалигида: 2020 йил январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) ҳажми 747,5 млрд.сўмга тенг бўлиб ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 109,8 фоизга ўсиши таъминланди.
Хизмат кўрсатиш сохасида: 2020 йил январь-июнь ойларида жами хизматлар хажми 201,5 млрд.сўмга етиб ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 102,1 фоизга ўсишига эришилди.
Чакана савдо ва умумий овқатланиш сохасида: 2020 йил январь-июнь ойларида жами чакана товар айланмаси хажми 192,8 млрд.сўмга етиб ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 100,3 фоиз бўлиши таъминланди.

Избоскан туман статистика бўлими бошлиғи, Х.Режабов

Улашинг: