Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЖАРАЁН-ЎЗАГРОИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИДА

Туманимизда жами 31 та чорвачилик фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Уларда жами 3182 бош қорамол, шундан 1411 бош сигир, 1981 бош майда шохли ҳайвонлар, 158 бош отлар парваришланади.  ”Раҳматилло”чорвачилик фермер хўжалигида 100 бош қорамол бўлиб, асосий манба сут ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Шундай бўлсада  фермер хўжалиги жорий йилнинг ўтган давригача 190 тонна сут ҳамда 4000 килограмм гўштни аҳолимиз дастурхонига арғумон этди. Ҳўш,тумандаги бошқа фермер хўжаликларида аҳвол қандай? Бу борадада туман “Узагро инспекцияси “ мутахассислари томонидан Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари, унга имкон яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан мониторинг олиб борилди. Чорвачилик фермер хўжаликларида белгиланмаган экин турлари экиш, ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилмаслик, чорва биноларининг кириш қисмида дезомат ва дезобарерлар мавжуд эмаслиги ҳамда бир қатор мавзулар бўйича назорат ишлари  олиб борилди. Белгиланмаган экинлар экиш бўйича “Акмалбек чорваси” фермер ҳўжалиги томонидан ноқонуний равишда 10 гектар ерга ерёнғоқ, 1 гектар ерга шоли экиб олганлиги, «Андижон ҳосил ҳамкори» фермер хўжалигида 7.5 гектар ерга ерёнғоқ, ”Мастоной орзуси” фермер хўжалигида эса 10 гектар ер майдонига пахта экилганлиги маълум бўлди. Тумандаги 85 фоиз чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан санитария-ветеринария қоидалари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди. Чорва биносининг кириш қисмида дезомат ва дезобарерлар мутлоқо мавжуд эмас. Бу аҳволда қорамоллар турли хил юқумли касалликларга чалинмаслигига ким кафолат беради?  Назорат жараёнида бундай қўпол камчиликлар “Ёшлар имкони”,”Ҳурсандбек  сабр келажаги” каби бир қатор фермер хўжаликлари масъулларининг ўз вазифаларига маъсулиятсизликлари оқибатида юзага келганлиги аён бўлди. Зотдор насл олиш борасида бешдан зиёд чорвачилик фермер хўжаликларида ҳам шундай камчиликларга йўл қўйилган. «Бобур ХХI аср», «Акмалбек чорваси» фермер хўжаликларида сунъий урчитиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган.  Бундай ҳатоликларни олдини олишда ва қорамоллардан зотдор насл олишда сунъий урчитишдаги камчиликларни бартараф этишда туман “Чорва насл” агентлигининг аҳамияти катта рол ўйнайди. У ердаги 13 нафардан зиёд ҳудудий ассимиляторлар бу ҳолатга жавобгар. Биз ушбу ишларга масъул ташкилотларнинг бу борадаги  фикр ва мулоҳазаларини кутиб қоламиз.

Хасанбой ТУРҒУНБОЕВ,

туман “Ўзагроинспекция ” си катта инспектори

Улашинг: