Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Азиз ва мунис, табаррук онахонлар!

Мухтарама опа-сингиллар!
Сизларнинг гўзаллигингиз, нафосатингиз, чиройингизни баҳор тароватларига тенглаш бежиз эмас. Зотан янгиланиш, яшариш, яратувчанлик ва мафтункорлик баҳор билан бошланади. 8 март–Халқаро хотин-қизлар байрамининг айнан шу фаслда нишонланиши ҳам баҳор ва аёлнинг бир-бирига ҳамоҳанг ва уйғунлигидан далолатдир.
Азизлар! Севги ва садоқат, вафони, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик туйғуларни Сизсиз тасаввур этаолмаймиз. Сизлар ҳамиша кўз ўнгимизда меҳрибон она, фидойи етакчи, садоқатли ёр тимсолида гавдаланасиз.
Сизлар бор экансиз ҳамиша ҳаёт гўзал. Хонадонимиз файзли ва кўркли.Ҳар бир ўтаётган кунимиз қувончли ва улуғвор, мазмунли.
Азиз онахонлар, қадрли опа-сингиллар!
Сизларни ва Сизлар орқали туманимиз хотин-қизларини, дилбар аёлларимизни яна бир бор қутлуғ байрам билан самимий муборакбод этар эканман, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака, узоқ умр тилайман.
Янгиланиш, яшариш байрамингиз муборак бўлсин!

Улашинг: