Қадрли опа-сингиллар!
8 март–Халқаро хотин-қизлар байрамининг айнан баҳор фаслида нишонланиши замирида ҳам ўзига хос маъно ва ҳикмат мужассам. Негаки, табиатнинг уйғониши, яратувчанлик ва гўзаллик ўзгача тароват, мафтункорлик кашф этиши ушбу байрам билан бошланади. Шу маънода, баҳор ва аёл сўзлари бир-бирига ҳамоҳанг ва уйғундир.
Дарҳақиқат, севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик туйғуларни аёлларсиз асло тасаввур этаолмаймиз. Зеро, муҳтарама аёлларимиз ҳамиша кўз ўнгимизда меҳрибон она, фидойи етакчи, садоқатли ёр тимсолида гавдаланади.
Вафо ва садоқат, меҳр ва муҳаббат тимсоли бўлган, шу фусункор баҳордек ҳаётимизга гўзаллик, умримизга мазмун бахш этиб турган аёлларимиз бор экан, хонадонларимиздан файз ва тотувлик, кўнглимиздан хотиржамлик, қувонч ва улуғвор орзулар ҳеч қачон аримайди.
Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!
Сизларни ва Сизлар орқали барча туманимиз хотин-қизларини, дилбар аёлларимизни яна бир бор қутлуғ байрам билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака, узоқ умр тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Азиз мунис ва муҳтарама онахонлар!
Ўхшаш хабарлар Маънавият саҳифасидаги мақолалар »