Мунис ва муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!
Сизларни 8 март–Халқаро хотин-қизлар байрами билан барча ҳамкасб йигитлар номидан қизғин табриклайман. Сизлар билан, жумлаи жаҳонда тинчлик ва осудалик, бахт ва ҳаёт, яшариш ва янгиланиш борлиги яқин ўтган кунларда яққол намоён бўлди. Дунёни забт этишга уринган короновирусдек даҳшатли хавфни бартараф қилишда Сизларнинг жасоратингиз, метиндек иродангиз барчага аён бўлди. Сизлар қўлни қўлга бериб мамлакатимиз тиббиётини ривожлантиришда, иқтисодиётимизни янада тараққий этишида, мустақиллигимизни мустаҳкамланишида жасорат намуналарини кўрсатмоқдасиз.
Яна шуни айтиш жоизки Сизларсиз, севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик туйғулар борлиқни тарк этади. Сиз борки ана шу туйғулар барқарор ва бетакрор.
Азизлар! Сизларни яна бир бор байрамингиз билан табриклар эканман мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака, узоқ умр, ишингизда барака тилайман.
Азиз туманимиз аҳли саломатлиги посбонлари!
Ўхшаш хабарлар Маънавият саҳифасидаги мақолалар »