Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЧУВАМАДА ЧИГИТ ЭКИЛМОҚДА

Н. Жўраев номли массиви «Соҳиби омад барака» кластери тизимидаги Иқболжон Сотволдиев бошлиқ «Обоқул ғалабаси камоли» фермер хўжалиги аҳил жамоаси «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» мўл ҳосили учун 25,9 гектар майдонга «Андижон-35» навли барака уруғини қадашни бошладилар.

-Чигитни қўш қаторли қилиб, плёнка остига экмоқдамиз,-дейди дадасининг-уста пахтакор Обоқул Сотволдиевнинг- ишларини давом эттираётган фермер хўжалиги бошлиғи.-Ўтган йилда 40 центнерлик маррани кўзлаган эдик. Аммо мақсадимизга эриша олмай қолдик. Гектаридан 39 центнердан ҳосил олиб, кўзланган режани уддаласакда 40 центнерлик маррага етолмаганимиз армон бўлиб қолди. Бу йил ана шу армонимизни ортиғи билан бажаришни жамоамиз билан келишиб олдик.
Чигит экиш ишларида механизаторлар Абдуллажон Раҳмонов, Афзалбек Жўраев, Дилмурод Сулаймонов, ишчилар Жўрабек Солиев, Баҳодиржон Бўташев, Собиржон Ёдгоровлар сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар.
Дарвоқе, пахта майдонларига чигит қадаш билан бирга 24,4 гектар ердаги «Васса-» навли буғдой ҳам агротехника воситалари асосида меҳр билан парваришланмоқда.

Улашинг: