Нажмите "Enter" для пропуска содержимого

Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятларининг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган профилактик ишлар

Гиёҳвандликнинг умумбашарий муаммо даражасига олиб келувчи омилларидан бири — халқаро терроризм билан узвий алоқадорлигидир. Гиёҳвандлик нафақат инсон саломатлигига, наслига, соғлом турмуш тарзига зарарли, балки унинг ўта хавфли жиҳати террорчи тўдаларни уюштирадиган, маблағ билан таъминлайдиган, қуроллантирадиган, ваҳшиёна жиноятларга сафарбар этадиган марказларни маблағ билан таъминлашидир.
Айнан қурол-яроқ, жанг қилиш учун барча бошқа шароитлар билан таъминланиши халқаро терроризмнинг кейинги 10-15 йилларда жонланишига сабаб бўлди. Бунда наркобизнеснинг таъсири катта. Бу ҳаракат билан ҳозирги пайтда нафақат айрим мамлакатлар, минтақалар, қитъаларга, балки умуминсониятга, жаҳон цивилизациясига қарши мудҳиш кучга ҳам айланиб бораётганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Зотан нафақат минтақа балки бутун дунёга хавф солаётган нарса халқаро терроризм, диний экстремизм, наркобизнес, уюшган жиноятчилик халқаро майдонда «совуқ уруш» кўринишида бир бири билан бирлашиб, тобора кенг кўламли ва ҳужумкор моҳият касб этаётганлиги билан ҳам хавфлидир.
Избоскан тумани ҳудудида яшовчи аҳолининг томорқа майдонларидан самарали фойдаланиш, таъқиқланган таркибида психатроп моддалари бўлган ўсимликларни етиштирилишининг барвақт олдини олиш мақсадида ҳудудий профилактика инспекторлари томонидан маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда хонадонма хонадон юриш давомида аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Туман ИИБ Жиноят қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари билан ҳамкорликда баҳор ва куз фаслларида “Қорадори” махсус профилактик тадбирлари ўтказилиб борилмоқда. Ушбу тадбирлар давомида фуқароларнинг яшаш хонадонларида ҳамда тумандаги фермер хўжалиги раҳбарларига дала майдонларида кўкнори ва ёввойи наша ўсимликларини парвариш қилганлик ҳолатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 106-моддаси, ЖКнинг 270-моддасига асосан жавобгарлик белгиланганлигини тушунтириб, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Олиб борилган чора-тадбирларда шуни кўриш мумкинки 2020 йил давомида тумандаги Тўрткўл, Марказ, Ойбек, Қораёнтоқ, Туячи, Дарёбўйи, Янгиавлод, Тинчлик Ботиробод маҳаллаларида яшовчи айрим шахслар томорқа майдонларида тақиқланган кўкнори ўсимликларини парвариш қилаётганлик ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддасига асосан жиноий жавобгарлик белгиланган. Туманимиз аҳолисини келгусида таъқиқланган ўсимликларни парвариш қилмасликка чорлаб қоламан.

Ойбек Расулов,
ИИВ Академияси 3-ўқув курси 310 гуруҳ курсанти

Улашинг: