Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

БИЗ КУТГАН УЧРАШУВ

Избоскан туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабида таниқли спортчилар, санъатимиз намоёндалари ва маънавият тарғиботчилари иштирокида “Биз кутган учрашув” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

👨‍💻Аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, жамиятдаги инсонларнинг ижтимоий кайфиятни яхшилаш мақсадида энг чекка ҳудудлардаги маҳаллалар, таълим муассасаларига машҳур олимлар, спортчилар, санъат ва адабиёт намоёндаларининг ташрифлари белгиланиб, амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” эзгу ғояси остида вилоятнинг ҳар бир масканида маънавий – маърифий тадбирлар ҳамда ижодий учрашувлар ўтказилмоқда.

👉40-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбирда вилоят Маънавият ва маърифат маркази, спортда катта ютуқларга эришган, вилоятимизнинг ифтихори бўлган таниқли спортчилар М.Абдуллаев, Ў.Ҳайдаров, эстрада хонандалари ва кўплаб спорт, маданият ва санъат ходимлари иштирок этди.

Улашинг: