Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

“МЕҲРЖОН БАЙРАМИ”

Тумандаги 19-мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган «Кексалар ҳафталиги» аҳил жамоа ҳамда тарбияланувчилар томонидан ҳар йили кенг нишонланадиган “Ҳосил байрами” тадбир билан ҳамоҳанг, қатнашчиларнинг бир умр ёдида қоларли бўлиб ўтди.
Мактабгача таълим ташкилоти директори Дилфузахон Маматованинг ташаббуси билан кўп йиллар шу ташкилотда меҳнат қилган фаҳрийлар таклиф қилинди. Улардан Ўринбоева Шаҳзодахон, Муҳаббатхон Очилова, Одашхон Очилова, Зубайдахон Маматова, Одинахон Сафиева, Улфатхон Пиримқулова, Давлатхон Турғуновалар болажонларнинг шу кун талаблари даражасида таълим ва тарбия олишлари учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Шундан сўнг тарбияланувчилар ҳамроҳлигида бободеҳқонлари-мизнинг меҳнатлари эвазига етиштирилган мева-сабзавотлар кўргазмасини кўздан кечирдилар. Болалар томонидан тайёрланган турли хилдаги салатлар, натюмортларни томоша қилдилар. “Олтин куз”, “Бободеҳқон” ва эртак қаҳрамонларидан бўри, тулки, Ялмоғиз кампирларнинг ташрифи тадбирнинг янада қизиқарли бўлишини таъминлади. Саҳнада ”Олтин куз” болаларга ҳар бир фаслнинг алоҳида аҳамияти бор эканлигини айтиб берган бўлса “Бободеҳқон” далада чин дилдан меҳнат қилган инсонни етиштирган маҳсулоти баракали, ширин бўлиши билан бирга, йил давомида кайфияти доимо кўтаринки бўлишини ҳам тушунтриб берди. Болалар ҳам ҳар бир мева–сабзавотнинг бободеҳқонларимиз томонидан қандай етиштирилиши ва уларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида даврадаги меҳмонларга шеърлар, саҳна кўринишлари орқали ифода этиб бердилар. Барчада катта тассурот қолдиган кеча якунида “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Марҳабохон Мўминова кичкинтой ва уларнинг тарбиячиларига бу каби мазмунли вақизиқарли кечани ташкил эттирганликлари учун барча меҳмонлар номидан ўз миннатдорчилигини билдирди, меҳнат фаҳрийлари бўлган онахонларга дил сўзларини изҳор этди ва гуллар билан эсдалик совғаларини топширди.

М.Деҳқонов.

Улашинг: