Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ИЗБОСКАН ТУМАНИДА «ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАРНИ ҚУВВАТЛАШ СТАНЦИЯСИ» ҚУРИЛМОҚДА

🔖Избоскан туман ҳокимининг 2021 йил 14 октябрдаги фармойишига асосан, тадбиркор Нуралиев Аброрбекка мулк ҳуқуқида тегишли бўлган Куйганёр МФЙ, Урганжи массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 144-қисм контурида жойлашган 400,0 метр квадрат ер майдонидан иборат ҳудудига енгил конструкциялар асосида «Электромобилларни қувватлаш станцияси» бино-иншоотлари қуриш учун рухсат берилган эди.

📌Хозирда «Электромобилларни қувватлаш станцияси»нинг қурилиш жараёнлари кетмоқда.

📎Ушбу лойиҳанинг умумий ер майдони-0.10 га;
Лойиҳанинг умумий қиймати-2.0 млрд.сўм бўлиб, шундан 0.3 млрд. сўм ўз маблағларидан, 1.7 млрд. сўм эса банк кредити асосида бунёд этилмоқда. Ушбу лойиҳа хисобига 10 та янги иш ўринлари яратилади.
Ишга тушиш санаси эса-2021 йил 4-чораги яъни декабрь ойи деб белгиланган.

Абду Носир.

Улашинг: